Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Б ташкилот асосий воситани қайтариш пайтида, аввал асосий восита қийматига қўшилган (кирим қилиш жараёнида) божхона кўриги харажатларини, сертификат харажатларини бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттиради?
Янги технологик асбоб-ускуналар 2014 йил 02 августда чет эллик А ташкилотдан Ўзбекистонда жойлашган Б ташкилотга Инвойс бўйича 531000 АҚШ долларига (курс: 2332,24 сум, Бошка харажатлар - божхона куриги, сертифкат, йул харажатлари 38 656 765 сум) импорт қилинган ва шу йилда ишга туширилди. Йил давомида Б ташкилотда асосий воситага амортизация ҳисобланди. Б ташкилот ЯСТ тўловчиси бўлганлиги сабабли 2014, 2015 йиллар давомида ЯСТ ҳисобланадиган база (Солиқ кодекси асосида итиёздан фойдаланилди) асосий восита қийматига камайтирилди. 2018 йилгача ущбу асбоб-ускунларнинг пули тўланмади. Натижада, 2018 йилда 10 февраль санасида А ташкилот чет эллик «Махсулот етказиб берувчи» Б ташкилотдан ушбу асбоб ускуналарни кайтариб беришни талаб килди. Шунингдек А чет эллик ташкилот юкоридаги асбоб ускуналарни Ўзбекистонда жойлашган ва А чет эллик ташкилот таьсисчилигида ташкил этилган С қўшма корхонага А ташкилотнинг улуши сифатида С қўшма корхона устав фондини шакллантириш учун бермоқчилигини айтди. 2018 йилнинг 12 февраль санасида (курс: 8186,95 сум) Б ташкилот А ташкилотга 2014 йилда олинган асосий воситаларни тўлиқ қайтарди ва А ташкилот ушбу асосий воситаларни С қўшма корхонага устав фондидаги улушини шакллантириш учун топширди.


Ответы экспертов
Ответов: 1182
07.03.2018

Асосий воситанинг дастлабки қийматига киритилган харажатлар мазкур восита балансдан чиқарилганда ажратиб олинмайди. Улар дастлабки қиймат таркибида  9210 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" ҳисобварағи дебетидан ҳисобдан чиқарилади (АВ томонидан 29.08.2004 й. 1401-сон билан рўйхатга олинган Низом).

Ушбу харажатлар ва ускуна учун тўланадиган сумманинг бир қисми эскириш ҳисобланганда 0200 “Асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи ҳисобварағи” орқали ишлаб чиқарилган маҳсулот таннархига олиб борилган, маҳсулот сотилганда эса таннарх таркибида балансдан чиқарилган бўлади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Похожие вопросы
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика