Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Ушбу холатда С ташкилот А ташкилотдан 531000 АҚШ доллар бўйича қарздорликни А ташкилотнинг С ташкилотдаги улуши сифатида устав фондига йўналтиришда қайси суммага қандай бухгалтерия ўтказмалари берилади?
Янги технологик асбоб-ускуналар 2014 йил 02 августда чет эллик А ташкилотдан Ўзбекистонда жойлашган Б ташкилотга Инвойс бўйича 531000 АҚШ долларига (курс: 2332,24 сум, Бошка харажатлар - божхона куриги, сертифкат, йул харажатлари 38 656 765 сум) импорт қилинган ва шу йилда ишга туширилди. Йил давомида Б ташкилотда асосий воситага амортизация ҳисобланди. Б ташкилот ЯСТ тўловчиси бўлганлиги сабабли 2014, 2015 йиллар давомида ЯСТ ҳисобланадиган база (Солиқ кодекси асосида имтиёздан фойдаланилди) асосий восита қийматига камайтирилди. 2018 йилгача ушбу асбоб-ускунларнинг пули тўланмади. 2018 йилда 10 февраль санасида Б ташкилот А чет эллик ташкилот таьсисчилигида очилган С қўшма корхонага бирлаштирилди. Шу муносабат билан, А ташкилот муқаддам Б ташкилотга берилган ва пули тўланмаган 531000 АҚШ доллар бўлган асосий восита бўйича қарздорликни С ташкилотга А ташкилотнинг улуши сифатида ҳисобга олинишини сўради.


Ответы экспертов
Ответов: 958
07.03.2018

А ташкилот қўшиб юборилишидан олдин ускунани ҳисобдан чиқариши ва мавжуд қарздорликни ёпиши зарур. Ушбу операция бўйича ўтказмалар vopros.norma.uz/question/10244 саволга жавобда келтирилган.

С ташкилотда эса ускуна топширилган қиймат 8330 "Пай ва улушлар" счётининг кредити ҳамда 4610 "Устав капиталига улушлар бўйича таъсисчиларнинг қарзлари" счётининг дебети томонида акс эттирилади.

Айтиб ўтиш зарурки, қўлланилган имтиёз янги технологик асбоб-ускуналар олишга йўналтирилган маблағлар суммасига берилади (СКнинг 356 моддаси). Юқоридаги ҳолатда маблағлар йўналтирилмаганлиги сабабли фойдаланилган ЯСТ базасини камайтириш шаклидаги имтиёз бекор қилиниб, имтиёз натижасида тўланмаган солиқ суммаси қайта ҳисоб китоб қилиб тўланиши зарур. 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика