Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Ўзбекистон Президентининг 21.12.2016 йилдаги ПҚ-2687 сонли қарори бўйича берилган имтиёздан фойдаланиш учун солиқ хизматига ариза бериладими ва берилса, қандай шаклда берилади?
Бизнинг оилавий корхонамиз ПҚ-1050 қароридан фойдаланиб келган эди,Энди ПҚ-2687 қароридан фойдаланмокчи. ПҚ-2687 қароридан фойдаланиш учун солиқ инспекциясига бериладиган ариза шаклини шахсий кабинетдан топа олмадик.


Ответы экспертов
Ответов: 340
12.03.2018

Президентнинг 21.12.2016 йилдаги ПҚ-2687 сонли қарори бўйича берилган имтиёзларни қўллаш учун солиқ хизматига ҳеч қандай ариза берилмайди.

ПҚ-2687 сонли қарорда берилган солиқ ва божхона имтиёзларини корхоналар томонидан қўллаш тартиби Адлия вазирлигида 2017 йил 16 майда 2885-сон билан рўйхатга олинган Низомда баён этилган. Мазкур низомга асосан:

  • Божхона тўловлари бўйича имтиёзлар олиб кирилаётган товарларни эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига ўтказиш божхона расмийлаштируви пайтида тақдим этилади;
  • Тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасида ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашганлигини тасдиқлаш учун имтиёзлардан фойдаланган корхоналар йил якунлари бўйича солиқ ҳисоботи билан бирга давлат солиқ хизмати органларига белгиланган шаклдаги маълумотнома ҳисоб-китобни тақдим этадилар (Низомнинг 2-иловаси).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Похожие вопросы
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика