Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Банкдан қурилиш учун кредит ажратилиши, кредитни ёпиш, қуриб биткизилган уй-жойларни аҳолига сотиш бўйича қандай бухгалтерия ўтказмалари қилинади?
Корхонамиз қурилишда буюртмачи бўлиб фаолият юритади. Кўп қаватли уй жойларни қуриш ва уни аҳолига сотиш билан шуғилланади. Кўп қаватли уй-жойларни қуриш учун банкдан кредит олинади ва уй жойлар қуриб биткизилгандан сўнг уй жойлар кредит эвазига аҳолига сотилади бунда корхона фойда кўриши кўзда тутилмаган ЎЗ. Рес. Президентининг 22.11.2016й ПҚ-2660 қарорига асосан. Қурилиш қилиш учун олинган кредит ва унга ҳисобланган фоизлар аҳолига ажратилган кредит ҳисобидан ёпилади.


Ответы экспертов
Ответов: 158
09.03.2018

Банкдан олинган кредит бухгалтерия ҳисобида узоқ муддатли кредиторлик қарзи ёки қисқа муддатли кредиторлик қарзи сифатида акс эттирилади.

Операция мазмуни

Счётлар корреспонденцияси

Дт

Кт

Кредит ажратилди (пул маблағи келиб тушди)

5110 Ҳисоб-китоб счёти

6810 Қисқа муддатли банк кредитлар

5500 Банкдаги махсус счётлар

7810 Узоқ муддатли банк кредитлари

(маблағ қайси ҳисобрақамга тушишига қараб)

(кредитни қайтариш муддатига қараб)

Узоқ муддатли кредиторлик қарзининг жорий қисми ажратилди (банк кредити узоқ муддатли, яъни 12 ойдан ортиқ бўлса)

7810 Узоқ муддатли банк кредитлари

6950 Узоқ муддатли мажбуриятлар - жорий қисми

Кредит бўйича фоизлар ҳисобланди

9610 Фоизлар кўринишидаги харажатлар

6920 Ҳисобланган фоизлар

Кердит бўйича асосий қарз суммаси ва ҳисобланган фоизлар қайтарилди:

 

 

 

 

 

5110 Ҳисоб-китоб счёти

 1. Асосий қарз суммасига

6810 Қисқа муддатли банк кредитлар

 

6950 Узоқ муддатли мажбуриятлар - жорий қисми

 

(кредитни қайтариш муддатига қараб)

 

2. Ҳисобланган фоизлар суммасига

6920 Ҳисобланган фоизлар

5110 Ҳисоб-китоб счёти

Кредит бўйича фоизлар ҳисоби 24-сон БҲСМ “Қарзлар бўйича харажатлар ҳисоби”га мувофиқ юритилади. Фоизлар ушбу БҲСМга мувофиқ капитализация қилинса, у ҳолда ҳисобланган фоизлар суммасига қуйидаги ўтказма қилинади:

Операция мазмуни

Счётлар корреспонденцияси

Дт

Кт

Ҳисобланган фоизлар капитализация қилинди

0800 Капитал қўйилмалар

6920 Ҳисобланган фоизлар

Банкдан олинган кредит ҳисобига кейинчалик сотиш мақсадида уй-жой қурилишида ҳисоб юритиш масалалари бўйича батафсил маълумот “Солиқ ва божхона хабарлари” газетасининг 2015 йил 23 июнда чиққан 25-сонидаги “Қуриб битказилди, энди ҳисобга олиш керак” номли мақолада ёритилган. Ушбу мақола билан қуйидаги манба орқали танишиб чиқишингиз мумкин:

https://gazeta.norma.uz/uz/?paper=sbx&issue=11294

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика