Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Банклар томонидан бюджет ташкилотларига кредит берилишига тақиқ борми? Бўлса, қайси ҳужжатда?
Банклар томонидан бюджет ташкилотларига кредит берилишига тақиқ борми? Бўлса, қайси ҳужжатда?


Ответы экспертов
Ответов: 60
24.04.2018

Банклар ўз номидан қонунчилик ҳужжатлари ва банк кредит сиёсатига кўра кредитлар берадилар. ЎзР қонунчилигида тижорат банклари кредит сиёсатига нисбатан қўйиладиган талаблар мавжуд. Бу талаблар “Тижорат банклари кредит сиёсатига нисбатан қўйиладиган талаблар тўғрисида”ги низомда (кейинги ўринларда - низом) белгилаб қўйилган. Ҳар бир банк ўз кредит сиёсатини ишлаб чиқиши ва амалда жорий этиши лозим (Низомнинг 1.3-б.). Тижорат банкларининг кредит сиёсати алоҳида ҳужжат сифатида ишлаб чиқарилади ва банк Кенгаши томонидан тасдиқланади (Низомнинг 1.2-б.). 

Кредитлар берилиши бўйича айрим чекловлар мавжуд. Бу чекловлар “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонунида (кейинги ўринларда  - Қонун) белгиланган. Қонуннинг 26-моддасига кўра, Марказий банк банкка алоқадор бўлган шахслар билан битимлар тузиш, жумладан уларга кредитлар ажратиш юзасидан чекловлар белгилайди.

Банк билан алоқадор шахсга кредит, шунингдек банк билан алоқадор шахс учун кафолатлар ушбу модда талабларини ҳисобга олган ҳолда банк кенгашининг қарорига кўра берилиши мумкин(Қонуннинг 26-м.) .

Юқоридагиларга кўра, ҳар бир тижорат банкининг ўз кредит сиёсати мавжуд. Агарда тижорат банкининг кредит сиёсатида бюджет ташкилотларига кредит бериш таъқиқланмаган бўлса, банк томонидан кредит берилиши мумкин деб ҳисоблаймиз.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Похожие вопросы
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика