Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Ускунани таъмирлаш учун янги эҳтиёт қисм сотиб олинса ва ускунага ўрнатилса қандай бухгалтерия ўтказмалари (проводкалари) берилади?
МЧЖ шаклидаги корхона ЯСТ тўловчиси. Корхонада карчер бор. Ушбу карчер учун янги “Струйная трубка” номли эҳтиёт қисм 2 313 000 сўмга сотиб олинган. Карчердан эски ишдан чиққан эҳтиёт қисм олиб ташланди ва янгиси ўрнатилди.


Ответы экспертов
Ответов: 331
12.03.2018

Сотиб олинган эҳтиёт қисмлар 4-сон БҲСМ ва 21-сон БҲСМга асосан 1040 “Эҳтиёт қисмлар” счётининг дебети бўйича ҳисобга олинади.

Асосий воситани (АВ) таъмирлаш (жорий, ўртача, капитал) учун ишлатилган эҳтиёт қисмлар қиймати таъмирлаш амалга оширилган пайтда харажатлар таркибига киритилади (5-сон БҲСМ).

Операция мазмуни

Счётлар корреспонденцияси

Дт

Кт

Эҳтиёт қисм ишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланиладиган АВни таъмирлашга ишлатилса

2010 Асосий ишлаб чиқариш

1040 Эҳтиёт қисмлар

2300 Ёрдамчи ишлаб чиқариш

2500 Умумишлаб чиқариш

Ускуна корхонанинг қайси бўлимида ишлатилиши ёки ундан фойдаланиш хусусиятига қараб тегишли счёт дебети кўрсатилади (асосий ишлаб чиқариш, ёрдамчи ишлаб чиқариш, умумишлаб чиқариш).

Эҳтиёт қисм маъмурий ёки савдо мақсадларида фойдаланиладиган АВни таъмирлашга ишлатилса, давр харажатларига олиб борилади

9410 Савдо харажатлари

1040 Эҳтиёт қисмлар

ёки

9420 Маъмурий харажатлар

Айни ҳолатда ускуна (Карчер) асосий воситалар (АВ) таркибига кирмаган ва инвентарь сифатида ҳисобга олинган бўлиши мумкин. Лекин шундай бўлган тақдирда ҳам ўтказмаларлар юқорида кўрсатилгани каби қилинади. 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Похожие вопросы
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика