Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
“Бошқа шаҳарлар” ва “Бошқа аҳоли пунктлари”га қайси аҳоли пунктлари киришини қандай аниқласа бўлади?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрда чиққан ПҚ-3454 сонли қарорига 21-иловада Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғим ставкалари белгиланган. Дўконимиз Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида жойлашган. Солиқ хизматида мазкур йиғимнинг миқдори ЭКИҲнинг 3 бараварига тенг дейишяпти, Ягона ойнада эса ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг дейишяпти.


Ответы экспертов
Ответов: 331
23.03.2018

Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғим маҳаллий солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар жумласига киради (СКнинг 23-моддаси).

Маҳаллий солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг чегараланган ставкалари  Президентнинг қарори билан белгиланади (СКнинг 27-моддаси).

Алохида худуд бўйича маҳаллий солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг аниқ ставкаларини белгилаш эса Халқ депутатлари Кенгашининг ваколатига киради (“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 24-моддаси).

Шу сабабли Учқўрғон тумани учун белгиланган алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғимнинг аниқ миқдорини билиш учун туман Халқ депутатлари Кенгашига мурожаат қилишни тавсия қиламиз.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Похожие вопросы
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика