Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Бугунги кунда юқорида кўрсатиб ўтилган ҳаракатларга асосан солиқ солиш, яъни қўлланилган имтиёзлар тўғри қўлланилганми ёки йўқми? 2. Ўша даврда аҳоли томонидан тўланган пул маблағи эвазига қурилган уйларни бажарилган ишларга қайси давр билан кўрсатиш лозим? 3. Бугунги кунда қандай имтиёз қўллашимиз мумкин?
Корхона 2015 йилда ИТКХК (ихтисослашган таъмирлаш қурилиш хусусий корхонаси) ташкил этилган. Корхонанинг фаолият тури: кўп қаватли уйларни қуриш билан шуғулланади. Корхона асосан буюртмачи аҳоли томонидан тўланган пул маблағлари эвазига уйларни қуриш билан шуғулланади. Шунинг учун корхона 2015-2016 йилларда ПП-1051 қарорга асосан имтиёз қўллаб келган. 2017 йилдан бошлаб ушбу имтиёз бекор бўлганлиги сабабли имтиёз қўлламасдан солиқларни тўлиқ тўлаб келмоқда. Корхона томонидан аҳоли тўлаган пул маблағлари эвазига қурган уйларни 2018 йилда нотариус орқали расмийлаштириб бермоқда.


Ответы экспертов
Ответов: 1211
13.03.2018

1. Келтирилган ҳолатда имтиёзлар ихтисослаштирилган қурилиш-таъмирлаш корхоналари томонидан фақат ўз кучлари билан бажарилган ишларга, яъни фойдаланишга тайёр ҳолда топширилган уйлар учун қўлланилади, олдиндан олинган авансларга нисбатан эмас (АВ томонидан 19.09.2009й. 2009-сон Низом).

Одатда юқорида келтирилган схемада олдиндан тўлаш шарти билан объектнинг бир қисмини олди-сотди шартномаси расмийлаштирилади (Батафсил “Қурилиш: иштирок этиш турлари ва ҳисоб”, СБХ, 24.10.2017 й., 43 (1211)-сонида ўқинг).

Бунда буюртмачи аҳоли томонидан тўланган пул маблағлари аванс суммалари бўлиб, улар солиқ солиш объекти бўлмайди. Солиқ солиш объекти ҳисоблаб ёзиш усулига кўра уйлар реализация қилинган пайтда юзага келади (СКнинг 3-моддаси 1-қисми, 39-моддаси 2-қисми).

Реализация қилиш – бу мулк ҳуқуқининг сотиб олувчига ўтишидир (СКнинг 22-моддаси). Кўчмас мулкка (қурилган уйларга) бўлган мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин кучга киради (ФКнинг 84 моддаси). Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари амалга оширадилар (ВМ 07.01.2014 й.1-сон Қарорига 1-илованинг 7-банди).

Хулоса: солиқ солиш объекти – қурилган уйлар кадастр томонидан расман буюртмачиларга топширилганда юзага келади. 2017 йил 1 январигача бўлган даврда қуриб битирилган ва кадастрда буюртмачиларга расмийлаштирилган уйлар реализация қилинган бўлиб, улар учун олинган аванслар ҳисобга олинади, ва ушбу тушумларга имтиёзлар қўлланилади.

Тўловлар 2017 йил 1 январигача амалга оширилган бўлсаю, аммо уйлар ушбу санадан кейин давлат рўйхатидан ўтказилса, ушбу тўловлар аванс ҳисобланиб, уларга нисбатан солиқ имтиёзлари қўлланмайди.

2. Олдиндан тўланган пул маблағи эвазига қурилган уйларни бажарилган ишлар сифатида улар реализация қилинган даврда ҳисобга олинади. Яъни  уйлар буюртмачига давлат рўйхатидан ўтказилган даврда.

3. 2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури (21.10.2016 й. ПҚ-2639-сон) қабул қилинган. Унга кўра, 2022 йил 1 январгача:

  • пудрат ташкилотлари - "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК МЧЖ билан тузилган шартномалар бўйича фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида массивларда уйлар, сув таъминоти объектлари ва автомобиль йўллари қуриш бўйича ишлар ҳажмлари учун - солиқларнинг барча турларини ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан;
  • субпудрат ташкилотлари - массивларда уйлар, сув таъминоти объектлари ва автомобиль йўллари қуришга "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК МЧЖ билан шартномалар тузган бош пудрат ташкилотлари билан тузилган контрактлар бўйича улар томонидан бажариладиган ишлар ҳажмлари учун - ягона солиқ тўлови тўлашдан озод этилган.

Шунингдек 22.11.2016й. ПҚ-2660 сон Президент Қарорига мувофиқ 2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш Дастури қабул қилинган бўлиб, унда ҳам қурилиш ташкилотларига бир қатор имтиёзлар белгиланган.

 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Похожие вопросы
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика