Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26 март 2012 йилдаги ПҚ-1731-сон қарорига мувофиқ маҳаллий ишлаб чиқарувчи юридик шахс билан Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган бридик шахс ўртасида хорижий валютада тузилган шартнома экспорт шартномага тенглаштириладими?
МЧЖ 2016-2017 йиллар мобайнида Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган "UZ KOR GAZ Chemical" МЧЖ ҚК ўртасида хорижий валютада тузилган шартномалар бўйича товарлар етказиб берган ва бугунги кунда ҳам маҳсулотларни етказиб бермоқда.


Ответы экспертов
Ответов: 340
13.03.2018

Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган икки юридик шахс ўртасида хорижий валютада тузилган шартнома экспорт шартномасига тенглаштирилмайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26 март 2012 йилдаги ПҚ-1731-сонли Қарорига мувофиқ маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга Ўзбекистон худудида ўз маҳсулотини етказиб бериш бўйича шартномаларни хорижий валютада тузиш ҳуқуқи берилган. Лекин унда Ўзбекистон Республикаси норезидентлари билан тузилган шартномалар назарда тутилган (ПФ-1731-сонли Қарорнинг 5-банди).

Шуни эслатиб ўтамизки, Президентнинг 2017 йил 2 сентябрдаги ПФ-5177 сонли Фармонининг 3-бандига асосан, Ўзбекистон худудида товарлар, ишлар, хизматлар учун нархлар ва тарифлар фақат миллий валютада белгиланади. Шунинг учун мазкур Фармон чиққунига қадар Ўзбекситон резиденти бўлган юридик шаслар билан хорижий валютада тузилган шартномаларнинг тегишли моддаларига ўзгариш киритиш ва нархларни миллий валютада қайд этиш лозим.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Похожие вопросы
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика