Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Дори-дармон воситаларини ишлаб чиқарувчи завод ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларини Ўзбекистоннинг ички бозорларидаги истеъмолчиларга етказиш мақсадида улгуржи лицензияга эга бўлган битта корхона билан комиссион шартнома тузиб маҳсулотларни реализация килинса ва воситачилик хизматини кўрсатган корхона воситачилик ҳаққини шартномада кўрсатилган тартибда олса, иккала корхона ДСИга қанақа солиқ тури бўйича ҳисоботларни тақдим этади, солиқ солиш базаси қандай ва солиқ ставкалари қанча миқдорда бўлади?


Ответы экспертов
Ответов: 1211
15.03.2018

Воситачилик шартномаси асосида фаолиятни амалга оширганлик муносабати билан ҳар иккала томонда ҳам қўшимча ҳисоботлар топшириш мажбурияти юзага келмайди.

Комитентда солиқ оқибатлари

Воситачилик фаолияти бўйича солиқ солиш базаси реализация қилинган дори дармон воситаларидан тушган тушум ҳисобланади. У комитент қўллаётган солиқ тизимида умумбелгиланган тартибда солиққа тортилади. Масалан, комитент ЯСТ тизимида бўлса, сотувдан тушум 5% ставкада солиққа тортилади (СКнинг 355-моддаси, 29.12.2017й. ПҚ-3454-сон Қарорига 9-1-илова).

Комиссионерда солиқ оқибатлари

Комиссионер улгуржи савдо корхонаси эканлигидан келиб чиқсак, у ЯСТ тизимини қўллайди. Унинг учун воситачилик фаолияти алоҳида фаолият тури бўлиб, у бўйича алоҳида ҳисоб юритади (СКнинг 353-моддаси).

Воситачилик ҳақи солиққа тортиладиган тушум бўлиб, ЯСТ ҳисоботида уни фаолият турларининг устунида алоҳида ажратиб кўрсатади ва 33% ставкада солиққа тортади (СКнинг 355-моддаси, 29.12.2017й. ПҚ-3453-сон Қарорига 9-1-илова).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Похожие вопросы
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика