Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Ходимнинг иш ҳақини суғурта бадалларига тортгандан қолган барча суммасини ҳаётни суғурталашга ўтказилиши меҳнат қонунчилигининг меҳнатга ҳақ тўлаш қоидаларига ва солиққа тортишга оид қонунларга зид келмайдими?
Ходимимиз суғурта агентлиги билан ҳаётни узоқ муддатли суғурта қилиш шартномасини имзолаган (13ой). Шартномага кўра 13 ой давомида ҳар ой 2 000 000 (икки миллион) сўмдан суғурта агентлигига ойлик маошидан ўтказиб бериш керак. Солиқ кодексининг 179-моддасининг 28 бандига асосан "Фуқароларнинг солиқ солинадиган ва Ўзбекистон Республикасида суғурта фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахсларга ҳаётни узоқ муддатли суғурта қилиш бўйича суғурта мукофотлари тўлови учун йўналтириладиган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг суммалари соликка тортилмайди". Ходимнинг ойлик маоши ҳамда қўшимчалар билан ҳисобланганда 2 280 000 сўмни ташкил этади. Пенсия жамғармасига суғурта бадалини ушлагандан сўнг, 179 модда 28 бандига асосан даромад солиғини ушламаган ҳолда, суғурта агентлигига 2 000 000 сўмни, яъни ходимнинг тўлиқ иш ҳақини ўтказиб бериш керак.


Ответы экспертов
Ответов: 1182
14.03.2018

Йўқ, ушбу ҳолат қонун бузилиши ҳисобланмайди.

Иш ҳақи суммасига ЖШДС бўйича имтиёз қўллаш учун қуйидаги 2 шартга риоя этиш керак:

  • Суғурта агентлиги суғурта фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлиши;
  • Ходим ва суғурта агентлиги ўртасида ҳаётни узоқ муддатли суғурталаш ҳақида шартнома тузилган бўлиши.

Демак, ходим бухгалтерияга суғурта агентлигининг лицензия нусхасини, шартнома ва ариза тақдим этса, СКнинг 179 моддаси 28 бандида назарда тутилган имтиёзни қўллаш мумкин.

Эътибор берингки, имтиёз фақат суғурталашга йўналтирилган суммага берилади. Саволда берилган ҳолатни таҳлил қилсак, иш ҳаққининг 2 000 000 сўм қисми ЖШДСга тортилмайди, аммо жами иш ҳақидан суғурта бадаллари ушланиши керак: 2 280 000 х 8% = 182 400 сўм.

Шунингдек, 280 000 сўм иш ҳақидан шкала бўйича ЖШДС (жумладан, ШЖБПҲ ажратмалар) ҳисобланади.

Меҳнат кодексининг 164 моддасида назарда тутилган иш ҳақидан ушланмаларнинг 50% дан ошмаслиги бўйича чеклов ушбу моддада келтирилган ушланмаларга тегишли. Ходим аризасига кўра бухгалтерия аризада кўрсатилган суммани ўтказиб беришга ҳақли. Чунки, ходим ўз ихтиёрида қоладиган суммани ўз ҳоҳишига кўра ҳоҳлаган миқдорида тасарруф этиши мумкин.

Қўшимча маълумот учун: vopros.norma.uz/question/8608

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Ответов: 293
14.03.2018

Ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш ҳолатлари МКнинг 164-моддаси билан тартибга солинади. Бунда, иш ҳақини ҳар гал тўлаш вақтида ушлаб қолинадиган ҳақнинг умумий миқдори ходимга тегишли бўлган меҳнат ҳақининг 50% дан ортиб кетмаслиги лозим. Бироқ  назаримизда, агар ходим корхона раҳбари номига ёзма ариза билан мурожаат қилиб, иш ҳақининг купроқ қисмини бошқа ташкилотга ўтказиб беришни сўраса, иш берувчи унинг аризасини қаноатлантиришга ҳакли.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Похожие вопросы
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика