Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Президентнинг 2016 йил 21 декабрдаги ПҚ-2687 сонли қарори асосида солиқлар бўйича имтиёз қўллай олишимиз борасида аниқлик киритиб беришингизни илтимос қиламиз.
Корхона МЧЖ Ягона Солиқ тўловчиси, 13910 ОКЭД бўйича фаолият олиб боради. Экспорт йўлга қўйилмаган. Ишлаб чиқарадиган маҳсулотимиз турлари: 1) Трикотажное полотно, супрем из гребенной пряжи 90-100см, 130-150гр/м2- код ТН ВЭД 6006220000 2) Трикотажное полотно, кулирная глядь из гребенной пряжи NE40/1. 95% хлопок, 5% эластан -код ТН ВЭД 6004100000 3) Трикотажное полотно, футер 2*-нитки -код ТН ВЭД 6006230000 Корхона "Ўзбекенгилсаноат" АЖ аъзоси.


Ответы экспертов
Ответов: 78
16.03.2018

Ўзбекистон Президентнинг 2016 йил 21 декабрдаги ПҚ-2687-сонли қарорида (кейинги ўринларда – Қарор) тўқимачилик ва тикув-трикотаж истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар учун имтиёзлар берилган. Ушбу Қарорнинг 14-бандида келтирилган имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлиш учун унда белгиланган иккита шарт бажарилиши лозим:

  • Корхона ишлаб чиқарадиган маҳсулот Қарорнинг 7-иловасида келтирилган рўйҳатга мувофиқ келиши;
  • Ҳисобот даври якунлари бўйича умумий сотиш ҳажмида шундай товарларни ишлаб чиқаришдан тушган тушумлар улуши камида 60 фоизни ташкил этиши.

Яъни, корхона ишлаб чиқарадиган маҳсулот, биринчидан, Қарорнинг 7-иловасига мувофиқ келиши лозим, иккинчидан, ҳисобот даврида уларнинг умумий сотиш ҳажмидаги улуши 60 фоиздан кам бўлмаслиги керак.

Мазкур ҳолатда, корхона ишлаб чиқарадиган маҳсулоти Қарорнинг 7-иловасида келтирилган рўйҳатга мувофиқ келади. Юқорида кўрсатилган иккинчи шарт бажарилган тақдирда, корхона ПҚ-2687 сон қарорнинг 14-бандида кўрсатилган имтиёзлардан фойдаланиши мумкин.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика