Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Муддати тугаган дори воситаларини таъсисчилар томонидан чиқарилган далолатнома асосида товар қолдиғи ҳисобидан чиқариш мумкинми? Муддати тугаган дори воситалари бирор корхонанинг иштироки билан ҳисобдан чиқариладими, ва агар шундай бўлса, қайси норматив ҳужжатга асосан ва қандай тартибда амалга оширилади?
Жамиятимиз дори-дармон воситаларини улгуржи сотиш фаолияти билан шуғулланади. Ҳозирги вақтда бу соҳада рақобат жуда ҳам ривожланган. Шу сабабли баъзи маҳсулотларни сотишга ҳам улгурмасдан, амал қилиш муддати тугаб қоляпти. Муддати тугаган маҳсулотларни реализация қилиб бўлмайди.


Ответы экспертов
Ответов: 331
24.03.2018

Товар-моддий захираларни (шу жумладан дори воситаларини) ҳисобдан чиқариш учун таъсисчиларнинг далолатномаси ёки қарори керак эмас.

Товарларнинг яроқсиз ҳолга келганлиги асосан инвентаризация ўтказиш жараёнида маълум бўлади. Бундай ҳолларда БҲМС-19 “Инвентаризация ташкил этиш ва ўтказиш”да кўрсатилган тартибда яроқсиз товарлар хужжатлаштирилади.

Аммо, дори воситалани ҳисобдан чиқаришга қонун хужжатлари алоҳида талаблар белгиланган.

Қўллаш учун яроқсиз (шу жумладан муддати тугаган) дори воситалари ва тиббий буюмлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда муомаладан чиқарилиши ва йўқ қилиниши лозим (ЎзР ОМ 1997 йил 25 апрелда тасдиқлаган “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги 415-I сонли Қонун, 23-модда). Бундай дори воситалари ва тиббий буюмларни муомаладан чиқариш ва йўқ қилиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Низомда белгиланган (Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сон қарорига 3-илова).

Ушбу Низомга асосан, яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни муомаладан чиқариш ва йўқ қилиш учун корхона раҳбарининг буйруғи билан махсус Комиссия тузилади. Комиссия таркибига Низомнинг 16-моддасида кўрсатилган ташкилотлар вакиллари кириши шарт, яъни бундай ишлар ўзга ташкилотлар иштирокида амалга оширилади.

Қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмлар белгиланган тартибда йўқ қилингандан сўнг Комиссия томонидан мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ далолатнома тузилади. Ушбу далолатнома товарларни бухгалтерия ҳисобидан чиқариш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Похожие вопросы
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика