Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Корхона ходимларига пахта йиғим-терими даврида текинга таъминлаган иссиқ овқат сарфи бўйича қандай солиқ оқибатлари юзага келади (корхона ва ходимлар учун)? 2. Агар иссиқ овқат сарфини корхона хўжалик мудири ўз ҳисобидан нақд пулга харид қилиб сарфлаган бўлса ва ушбу сарфланган суммани қопланиши хўжалик мудири иш ҳақига йўналтириш орқали амалга оширилса тўғри бўладими? Ушбу ҳолатда қайси йўлни қўллаш қонунан тўғри бўлади?
Корхона умумбелгиланган солиқ тўловчи. Корхона пахта йиғим -терими даврида маҳаллий ҳокимликнинг топшириғи асосида ходимларини пахта йиғим -теримига жалб қилди. Пахта йиғим-теримида қатнашган ходимлар иссиқ овқат билан таъминланди.


Ответы экспертов
Ответов: 950
24.03.2018

1.Пахта йиғим-терими бўйича қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилинадиган жисмоний шахсларнинг бу ишларни бажарганлик учун олган даромадлари  ЖШДСдан озод этилади (СКнинг 179-моддаси 33-банди). Аммо, иссиқ овқат қиймати пахта терганлик учун тўлов эмас, балки ходимларнинг компенсация шаклидаги даромад бўлганлиги сабабли уларга нисбатан ЖШДС бўйича имтиёз қўлланмайди. Улар умумбелгиланган тартибда солиққа ортилади.

Шунингдек, улардан иш ҳақи тарзидаги даромад сифатида қаралгани боис суғурта бадаллари ҳам ушланади, уларга ЯИТ ҳисобланади (СКнинг 172 ва 306-моддалари).

Корхонанинг фойда солиғи базасини аниқлашда иссиқ овқат қиймати чегириб ташланади (СКнинг 143-моддаси 6-банди л-пункти).

2.Хўжалик мудири нима сабабдан ўз ҳисобидан ходимларга иссиқ овқат учун харажат қилганлиги асосланиши керак. Масалан, корхона ва мудир ўртасида қарз шартномаси тузилиб, унда қарзни қайтариш муддати ва тартиби белгиланиши лозим.

Агар шундай асос бўлса, иссиқ овқатга мудир сарфлаган маблағлар бўйича у топширган ҳисобот (сотиб олинган маҳсулотлар далолатномаси) асосида корхонада кредиторлик қарз шаклланади. Унинг ҳисоби 6820 "Қисқа муддатли қарзлар" счетида олиб борилади. Бундай тартибда олинган қарз суммаси мудирнинг банк пластик карточкасига пул ўтказиш йўли билан қайтарилиши мумкин. 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика