Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Корхонанинг сотувчи, яъни хорижий партнёр олдидаги қарзи, курс фарқини ҳисобга олган ҳолда, қандай акс эттирилади? 2. Қайта баҳолаш ҳар сешанба курс ўзгариши бўйича олиб бориладими ёки ҳар ойнинг якунидами? 3. Курс фарқи ижобий бўлса, солик тўланадими? Мисоллар асосида тушунтириб берсангиз.
Корхона МЧЖ, ягона солиқ тўловчиси. Март ойида Хитой давлатидан хом ашё кириб келди. Аммо шартнома бўйича биз томондан ҳали хом ашё учун тўлов амалга оширилгани йўқ.


Ответы экспертов
Ответов: 78
24.03.2018

Хорижий валютада ифодаланган активлар ва мажбуриятларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш учун улар миллий валютага (сўмга) қайта ҳисобланади (22-сон БҲМС “Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг ҳисоби”). Импорт контракти бўйича кредиторлик қарзи бухгалтерия ҳисобида қайта баҳолаш натижасида юзага келадиган курс фарқини ҳисобга олган ҳолда акс эттирилади.

Масалан, импорт контракти бўйича 1000 АҚШ долларига хом ашё олиб кирилган, бунда МБ курси – 1 АҚШ доллари =8100 сўм бўлган, миллий валютада 8 100 000 сўмни ташкил этади (1000 х 8100), яъни кредиторлик қарзи ушбу санада 8 100 000 сўмга тенг. Тўлов амалга оширилган санада (ёки ҳисобот даври охирида) МБ курси ўзгарди ва 8120 сўмни ташкил этди. Қайта баҳолаш тўловни ҳисобда акс эттиришдан олдин (ёки ҳисобот тузишдан олдин) амалга оширилади. Қайта баҳолаш натижасида кредиторлик қарзи (1000 АҚШ доллари) 8 120 000 сўмни ташкил этади (1000 х 8120), курс фарқи 20 000 сўм (8 120 000 – 8 100 000).

Хорижий валютадаги операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби Адлия вазирлигида 2004 йил 17 сентябрда 1411-сон билан рўйхатга олинган Низомда батафсил баён этилган. Мазкур Низомда шартли мисол ҳам келтирилган.

Баланснинг хорижий валютадаги моддаларини (активлари ва мажбуриятларини) қайта баҳолаш хорижий валютада операциялар содир этилган санада, шунингдек ҳисобот даври охирида (ёки ой охирида) амалга оширилади.

Валюта счётлари (яъни баланснинг валюта моддалари) бўйича ижобий курс фарқининг салбий курс фарқидан ошган қисми “бошқа даромадлар” сифатида қаралади ва солиққа тортилади (СКнинг 132, 355-моддалари). Яъни, масалан ЯСТ тўловчисида ҳисобот даврида ижобий курс фарқи 10 000 сўмни, салбий курс фарқи эса 6 000 сўмни ташкил этса, улар орасидаги фарқ – 4 000 сўм (10 000 – 6 000) солиққа тортилади. Ушбу сумма ЯСТ ҳисоб-китобига 2-илова (бошқа даромадлар)нинг 140 сатрида акс эттирилиб, солиқ солинадиган базага қўшилади. Ижобий курс фарқи салбий курс фарқидан ошиб кетмаса, солиқ солинадиган сумма юзага келмайди. Аммо салбий курс фарқи ошиб кетган тақдирда, ушбу ошиш солиқ солинадиган базани камайтирмайди.

Қўшимча маълумотларни қуйидаги манбалардан олишингиз мумкин:

https://vopros.norma.uz/question/6852

https://vopros.norma.uz/question/7173

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика