Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Юқоридаги холатда меҳнат таътили қандай тартибда берилиши керак?
Корхонамизда тўлиқ 11 ой ишлаган ходим келгусида ишдан бўшаш шарти билан мехнат таътили берилишини сўраб мурожаат қилган. Таътил муддати 24 иш кунидан иборат. Бухгалтер сифатида, МКнинг 141-моддасини қўллаган холда ушбу ходимга 22 иш кунидан (24/12*11=22) иборат меҳнат таътилиши берилиши лозим, деган хулосага келдим. Бироқ, корхонамизнинг юрисконсульти ва кадрлар инспектори ходимга 24 иш кунидан иборат мехнат таътили берилиши ҳамда таътил тугаган кундан меҳнат шартномасини бекор қилиш бўйича буйруқ расмийлаштиришди. Уларнинг фикрича, корхонада 11 ой ишлаган хар қандай ходим (хатто таътилдан сўнг ишдан бўшаш режаси бўлса ҳам) мехнат шартномасида белгиланган таътилдан тўлиқ фойдаланиш хуқуқига эга экан, яъни таътил муддати хам иш стажига кирганлиги сабабли, шундай хулосага келишмоқда.


Ответы экспертов
Ответов: 505
17.04.2018

Таътиллар муддатини ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқаришда уларнинг муддати ҳар бир тўлиқ таътил миқдорини ўн иккига бўлиб, сўнг тўлиқ ишланган ойлар сонига кўпайтириш йўли билан аниқланади. Бунда ўн беш календарь кунга тенг ва ундан кўп бўлган кунлар бир ой деб яхлитланади, ўн беш календарь кундан ками эса чиқариб ташланади (МКнинг 141-моддаси).

Демак, келтириб ўтилган норма мазмунидан хулоса қилса бўладики, меҳнат шартномаси бекор қилинганда, ходимга фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация тўланганда юқорида таъкидланган МКнинг 141- моддаси талабларидан фойдаланилади.  

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика