Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Корхона бошқа юридик шахсдан ўзга корхона устав фондидаги унга тегишли улушини сотиб олганида қандай бухгалтерия ўтказмалари берилади? 2. Корхона бошқа корхонага инвестиция қилган маблағини таъсис ҳужжатига ўзгариш давлат рўйхатидан ўтгунига қадар қайтариб олганида йўқотишлар бўлса қандай ўтказмалар акс эттирилади?
1. Жамиятимиз бошқа бир корхонадан устав капиталига бўлган улушни сотиб олиш юзасидан олди-сотди шартномасини имзоланган ҳамда пул ўтказилган, тегишлича Дт4310 Кт5110 ўтказмаси орқали. Контрагент (иккинчи корхона) бизга топшириш қабул қилиш далолатномасига асосан улуши сотилаётган корхонанинг таъсис хужжатлари, печати ва бошқаларни топширган, яъни олди сотди шартномасига мувофиқ бизнинг корхона олдида унинг мажбурияти мавжуд эмас. Устав Фондидаги улушини сотаётган корхона билан сотиб олувчи корхона ўртасида топшириш далолатномаси имзоланган, лекин таъсис ҳужжатларига ўзгариш рўйхатдан ўтказилмаган тақдирда, улуш учун тўланган сумманинг 4310 счётда дебиторлик қарзи сифатида туриши нечоғлик тўғри. Билишимча улуши сотиб олинаётган корхонанинг таъсис ҳужжатлари рўйхатдан ўтказилиб бизнинг корхона таъсисчи сифатида қайд этилмагунга қадар ушбу инвестицияни 0620 счётда акс эттириш мантиқан нотўғри. 2. УФдаги улуш сотиб олинаётган корхона таъсис ҳужжатлари ҳали қайта рўйхатдан ўтказилмасдан туриб, айнан ушбу корхонага мурожаатимиз орқали (контрагент эмас) маълум бир йўқотишлар билан (дейлик 220 млн. сўм улуш сотиб олинган, 207 млн. сўм қайтарилмоқда) пулимизни қайтариб олишга эришдик.


Ответы экспертов
Ответов: 76
30.03.2018

Молиявий инвестициялар ҳисобини юритишда 12-сон БҲМС “Молиявий инвестицияларни ҳисобга олиш”, 8-сон БҲМС “Жамланган молиявий ҳисоботлар ва шуъба хўжалик жамиятларига сармояларни ҳисобга олиш”, 21-сон БҲМС “Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлари режаси”ларга риоя қилиш лозим.

Инвестиция қилиш учун аввал аванс ўтказилиб, кейин уставга ўзгаришлар давлат рўйхатидан ўтса:

Операция мазмуни

Дт

Кт

Аванс ўтказилди

48 90 "Бошқа дебиторлар қарзлари"

51 10 "Ҳисоб-китоб счёти"

Уставга киритилган ўзгариш давлат рўйхатидан ўтказилди

06 10 - 06 90 "Узоқ муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётлар"

69 90 "Бошқа мажбуриятлар"

69 90 "Бошқа мажбуриятлар"

48 90 "Бошқа дебиторлар қарзлари"

Юридик шахснинг таъсис ҳужжатларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва қайта ўтказиш масалалари Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ тартибга солинади. Унга асосан, таъсисчилар ўзгарганида уларни давлат рўйхатидан ўтказиш, таъсисчилар томонидан бундай ўзгатиш тасдиқланган пайтдан (ёки бундай битим амалга оширилган пайтдан) бошлаб 30 кун мобайнида амалга оширилиши шарт (Низомнинг 7-иловаси). Саволнинг мазмунига қараганда сотилаётган корхона устав фондининг 100 фоизи сотиб олаётган корхонага ўтган, яъни айни ҳолда корхона сотилган, чунки топшириш далолатномаси орқали таъсис ҳужжатлари, муҳр ва бошқалар берилмоқда. Мазкур ҳолатда ўзгаришларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун сотиб олувчи корхона ваколатли шахсни тайинлаши керак.

Агар ҳисобот даврининг охирги санаси устав фондидаги улуши сотилаётган корхонани топшириш далолатномаси имзоланган пайт билан таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгаришлар давлат рўйхатидан ўтган пайт ўртасига тўғри келиб қолса, 0600 "Узоқ муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётлар" ўрнига вақтинчалик 4890 “Бошқа дебиторлик қарзлари” счётини қўллаш мумкин. Бунда инвестиция қилинган суммани сотиб олинган корхонанинг инвестиция қилувчи корхона олдидаги дебиторлик қарзи сифтида 4890 “Бошқа дебиторлик қарзлари” счётида акс эттирилади. Ўзгаришлар давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин эса 0600 "Узоқ муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётлар"га ўтказилади:

Операция мазмуни

Дт

Кт

Аванс ўтказилди

48 90 "Бошқа дебиторлар қарзлари" (сотувчи корхона)

51 10 "Ҳисоб-китоб счёти"

Топшириш далолатномаси имзоланди

48 90 "Бошқа дебиторлар қарзлари" (сотилган корхона)

48 90 "Бошқа дебиторлар қарзлари" (сотувчи корхона)

Уставга киритилган ўзгариш давлат рўйхатидан ўтказилди

06 10 - 06 90 "Узоқ муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётлар"

69 90 "Бошқа мажбуриятлар"

69 90 "Бошқа мажбуриятлар"

48 90 "Бошқа дебиторлар қарзлари" (сотилган корхона)

Мазкур саволнинг иккинчи қисмида аниқ маълумотлар келтирилмаган. Сотиб олувчи корхона инвестиция қилган маблағини нима учун айнан сотилган корхонадан ва қандай шарлар асосида қайтариб олмоқда? Бундай ҳолларда қилинадиган бухгалтерия ўтказмалари маблағ нима учун, ким томонидан қайтарилиши, қайтариш шартлари ва ҳ.к.ларга боғлиқ бўлади. Масалан, устав фондини камайтириш ёки хусусий капиталнинг бошқа ҳисобига қайтарилса, шунга қараб тегишли ўтказмалар қилинади. Ушбу саволга аниқроқ жавоб бериш учун тўлиқ маълумотга эга бўлишимиз керак.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика