Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Бундай фаолиятга қонун томонидан рухсат этилганми? 2. Дори воситаларини кирим ва реализация қилишда қандай бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади? 3. Дори воситаларни бундай тартибда реализация қилганлиги учун қандай солиқ оқибатлари юзага келади?
Дори воситаларини чакана савдо қилувчи корхона улгуржи лицензияга эга бўлган корхона билан тузилган олди-сотди шартномага асосан дори воситаларни ҳеч қандай устамасиз улар ўрнатган нархда чакана савдоси билан шуғулланди.


Ответы экспертов
Ответов: 267
11.04.2018

Чакана савдо  деганда савдо соҳасида пировард истеъмолчи учун, тижорат мақсадларида фойдаланиш ҳуқуқисиз аҳолига нақд пулга доналаб ёки унча кўп бўлмаган миқдорда товарлар сотишни назарда тутувчи фаолиятни тушунилади. Демак, юридик шахсга чакана сотиш имконияти мавжуд эмас (13.02.2003й. 75-сонли ВМҚга 1-илова).

Юридик шахслар баъзида ўз эҳтиёжлари учун товарларни корпоратив банк пластик картаси орқали сотиб олишлари мумкин (АВда 18.04.2005й. 1470-сон  рўйх. ўтг. Низомнинг 6-б.).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Ответов: 969
27.03.2018

2. Сотишга мўлжалланган дорилар ҳисоби 2900 “Товарларни ҳисобга олувчи счётлар”да юритилади (21-сон БҲМСга 2 илова 142-банди).

Хўжалик муомалаларининг мазмуни

Счётларнинг боғланиши

Дебет

Кредит

Мол етказиб берувчилардан товарлар олинди

2900 “Товарларни ҳисобга олувчи счётлар”

 6010 "Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар"

Сотилган товарларнинг таннархини ҳисобдан чиқариш

9120 “Сотилган товарларнинг таннархи”

2900 “Товарларни ҳисобга олувчи счётлар”

3. Cавдо корхоналари учун – товар обороти солиқ солиш объектидир (СКнинг 355-моддаси).

Товар обороти - муайян давр ичида савдо фаолиятини амалга ошириш чоғида товарларни сотишдан олинган (олиниши лозим бўлган), пулда ифодаланган маблағлар (СКнинг 22-моддаси).

Яъни, дори воситалари сотилган қиймати ЯСТга тортилади, бунда уларга устама қўйилмаганлиги аҳамиятга эга эмас.

Муҳим. Товарлар таннархидан ёки олиш баҳосидан паст баҳоларда (товарни олиш билан боғлиқ харажатларни ҳисобга олган ҳолда) сотилса, ёки текинга берилса, уларнинг таннархи ёки олиш баҳосидан ЯСТ ҳисобланади. Баҳолари давлат томонидан тартибга солиниши назарда тутилган товарлар учун реализация қилишдан олинадиган тушум белгиланган баҳолардан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика