Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1.Юқоридаги ҳолат юзасидан тавсия беришингизни сўраймиз: фуқаролик-ҳуқуқий шартномада сафар харажатларини қоплаш назарда тутилиши мумкинми? 2.Фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бўйича ишлаётган жисмоний шахсларнинг даромадига тўлов манбаида солиқ солишнинг хусусиятларини тушунтириб берсангиз: бизнинг ҳолатда жисмоний шахснинг аввалги иш жойидан даромадлари тўғрисидаги маълумотнома тақдим этилган.
Корхона жисмоний шахс билан жорий йилнинг сўнгига қадар амал қилувчи фуқаролик-ҳуқуқий шартнома имзолади, шартнома бўйича жисмоний шахс қурилиш бўйича хизмат кўрсатади (инженер-технолог сифатида). Шартномада ҳар ой сўнгида ишларни топшириш қабул қилиш далолатномасига асосан белгиланган миқдорда ҳақ тўланиши кўзда тутилган. Бироқ, корхонамиз асосан вилоятларда ишлаб чиқариш завод фабрикаларини молиялаштириш билан боғлиқ эканлиги, табиийки, фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бўйича хизмат кўрсатаётган жисмоний шахс вилоятларда тез тез сафарда бўлишини тақозо этади. Қизиқ ҳолат рўй берди, ушбу шахс корхона бухгалтериясига сафарга кетаётганлигини, сафар харажатлари учун бўнак тариқасида маълум суммани унинг пластик карточкасига ўтказиб беришларини сўради. Бироқ, "ЎзР ҳудудидаги хизмат сафарлари тўғрисида" Низомнинг 1-банди моҳиятидан келиб чиққан ҳолда, сафар харажатлари фақатгина корхонада меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган ходимларгагина қоплаб берилишини айтдик. Бирок, агар ушбу жисмоний шахс ой мобайнида бир неча вилоятларга мунтазам равишда сафар уюштириб турса ва харажатларни узи копласа, шартномада кайд этилган хак харажатлар чегирилгандан сунг унинг нормал хаёт эхтиёжларини коплаш учун хам етарли булмаслиги мумкин. Иккинчи тарафдан, агар сафар харажатларининг тахминий суммасидан келиб чикиб шартнома суммасини узгартириш назарда тутилса, кейинги ойларда сафар харажатлари аввалги ойлардан сезиларли фарк килиш эхтимоли хам бор.


Ответы экспертов
Ответов: 1203
27.03.2018

1.Ҳа, фуқаролик ҳуқуқий тусдаги шартномада (кейинги ўринларда ФҲШ) корхона қайси харажатларни қандай тасдиқловчи ҳужжатлар асосида қоплаб берилишини кўрсатиб ўтиш мумкин (ФКнинг 354-моддаси).

Предмети ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш бўлган фуқаролик-ҳуқуқий тусда тузилган шартномаларга мувофиқ жисмоний шахсларга тўловлар меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга киради (СКнинг 172-моддаси).

Шунга кўра, ФҲШ билан белгиланган барча тўловлар (иш ҳақи ва қопланган сафар харажатлари) тегишли тартибда ЖШДС, суғурта бадаллари, ЯИТ ва ШЖБПБга тортилади.

Изоҳ: хизмат сафари харажатлари Йўриқномада (АВ 29.08.2003 й. 1268-сон) белгиланган тартибда фақат меҳнат шартномаси асосида ишловчи ходимларга қоплаб берилганда жисмоний шахснинг даромади сифатида қаралмайди, шу сабабли ҳеч қандай солиққа тортилмайди (СКнинг 171-моддаси 2-қисми 7-банди).

2.Жисмоний шахс ФҲШ асосида оладиган тўловлари умумбелгиланган тартибда (шкала бўйича ЖШДСга тортилади (СКнинг 186-моддаси 1-қисми). Агар асосий бўлмаган иш жойидан даромад олаётган шахс бухгалтерияга ўз даромадидан солиқни энг юқори ставкаси бўйича ушлаб қолиш тўғрисида ариза берса, корхона солиқни энг юқори ставкада ушлаб қолади (СКнинг 186-моддаси 9-қисми). Бундай шахсларнинг даромадига СК 179-моддаси 1-бандининг тўртинчи хатбошисида ҳамда 180-моддасида назарда тутилган имтиёзлар қўлланилмайди (СКнинг 186-моддаси 8-қисми).

ФҲШ асосида ишлаганда асосий иш жойидан маълумотнома тақдим этилмайди, чунки ушбу  маълумотлар фақат асосий иш жойи ўзгарган ҳолда янги асосий иш жойидагина ҳисобга олинади (СКнинг 186-моддаси 3-қисми).

Юқорида айтилганидек, ФҲШ асосида амалга оширилган тўловлар меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги тўловлар бўлгани учун улар шунингдек, суғурта бадаллари, ЯИТ ва ШЖБПБга тортилади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Похожие вопросы
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика