Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Ходим ўзининг иш ҳақини у ишлайдиган ташкилотдан фарзандининг ўқиши учун мактабга ўтказиб беришни талаб қилишга ҳақлими?
Ходим ижодий таътилга чиққанлиги сабабли, болаларининг мактабига ойлик тўловларини тўлаш учун ўзининг ойлик маошини корхонадан тўғридан тўғри мактабга ўтказмоқчи. Лекин мактабга тўлов қилишда ходимга ҳеч қандай солиқ имтиёзи қўлланмаслиги сабабли, бухгалтер тўғридан тўғри ўтказишни рад этди.


Ответы экспертов
Ответов: 76
27.03.2018

Ходимнинг юридик шахсдан оладиган даромади унинг аризасига биноан ушлаб қолиниши ва ушбу аризада кўрсатилган мақсадлар учун ўтказиб берилиши қонун томонидан таъқиқланмаган. Ходим ўз иш ҳақининг бир қисмини ёки тўлиқ миқдорда ушлаб қолиш (МКнинг 164-моддаси 1-қисми) ва фарзандининг ўқиши учун ўқув юртига (шу жумладан мактабга), шунингдек банкдан олган кредити бўйича қарзини сўндириш, коммунал тўловларини тўлаш ёки қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бирор-бир бошқа мақсадлар учун ўтказиб беришни сўраб, корхона раҳбарига ёзма мурожаат қилишга ҳақли. Бу тарзда иш ҳақини ўтказиб бериш ходимнинг иш ҳақи ўтказиб берилган мақсад бўйича солиқ имтиёзлари бор ёки йўқлигига боғлиқ эмас. Бундай масалаларни ходимнинг аризаси асосида ҳал қилиш мумкин.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика