Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Иккита корхона бирлашаётганда бухгалтерия утказмалари, жумладан узаро дебитор кредиторлик карздорлари кандай акс эттирилишини ва бухгалтерия утказмаларини мисол ёрдамида батафсил тушунтириб берсангиз 2. Б корхона балансида А корхонанинг шўъба корхоналаридаги улуши 0620 счетда қачон акс эттирилади: шўъба корхоналарнинг таъсис ҳужжатларига ўзгартириш киритиш санасидами ёки бирлашув жараёни ниҳоясига етиб, Б корхонанинг таъсис ҳужжатларига ўзгартириш киритилган санадами?
Иккита А ва Б корхонанинг ягона таъсисчиси айнан битта юридик шахс хисобланади. 2017 йилнинг ноябрида ягона таъсисчи А корхонани Б корхонага бирлаштириш йули билан тугатиш тугрисида карор имзолади. А корхонанинг Б корхона олдида маълум суммада кредиторлик карздорлиги мавжуд (карз шартномаларига кура карз берилган). Таъсисчи карорида, узаро карздорлик суммаларини Б корхонанинг бошка корхоналардаги улушини А корхонага утказиш хисобига чегириб колинсин тарзидаги жумла мавжуд. 2018 йилнинг январ ойида Б корхонанинг шуъба корхоналари таъсис хужжатларига узгартиришлар киритилган, тегишинча Б корхонанинг урнига А корхона таъсисчи сифатида кайд этилган. Масъулияти чекланган ва кушимча масъулиятли жамиятлар тугрисидаги Конуннинг 51-моддасига мувофик, шундок хам А корхонанинг барча хукук ва мажбуриятлари Б корхонага утса, таъсисчи кароридаги "чегириб колиш" жумласи мохиятини йукотмокда. Хозирда Б корхонанинг таъсис хужжатларига узгартириш киритиш жараёни кетмокда.


Ответы экспертов
Ответов: 796
27.03.2018

1.Қўшиб юбориш (қўшиб олиш) шаклидаги қайта ташкил этишда қатнашаётган тарафлар ўртасидаги дебиторлик ва кредиторлик қарзларини акс эттирувчи миқдорий кўрсаткичлар, ҳамда уларнинг ўзаро ҳисоб-китобларини, шу жумладан ўзаро операциялар натижасида олинган даромад ва кўрилган зарарларни тавсифловчи бошқа активлар ва мажбуриятлар дастлабки бухгалтерия балансига киритилмайди (23-сон БҲМС 26 банди).

Қўшиб юбориш (олиш) амалга оширилганда бухгалтерия ўтказмалари берилмайди, балки кирувчи балансни тузишда тугатилаётган корхонанинг якуний молиявий ҳисоботларида келтирилган маълумотлар сатрма-сатр ўз ҳисоботидаги маълумотларга қўшади.

Қайта ташкил этишни амалга оширишни бухгалтерияда акс эттириш тартиби 23-сон БҲМС билан белгиланган. Шунингдек, ушбу мавзу экспертларимиз берган жавобларда ҳам кўплаб ёритилган:

https://vopros.norma.uz/question/9376

https://vopros.norma.uz/question/9145

https://vopros.norma.uz/question/8603

https://vopros.norma.uz/question/8604

https://vopros.norma.uz/question/8333

https://vopros.norma.uz/question/7921

https://vopros.norma.uz/question/5816

https://vopros.norma.uz/question/5286

https://vopros.norma.uz/question/2950

https://vopros.norma.uz/question/group/92

2.Операциялар амалга оширилганлигини қайд этувчи бошланғич ҳисоб ҳужжатлари ва уларни ўтказишга доир фармойишлар хўжалик операцияларининг бухгалтерия ҳисоби учун асос бўлади ("Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонуннинг 14 моддаси). Демак, Б корхона балансида А корхонанинг шўъба корхоналаридаги улуши Б корхонанинг таъсис ҳужжатларига ўзгартириш киритилган санада акс эттирилади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика