Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Учта давлатдаги ҳамкорларимизнинг қарздорлик суммаларни 1 та корхоналар розилиги билан қўшимча келишув асосида бирлаштирса бўладими?
Бизнинг МЧЖ 2017 йил тузган экспорт шартномаларидан: 1) Россияда жойлашган МЧЖ корхонасидан 200 000$ пул тушган, биздан 195 000$ маҳсулот чиқарилган, қолган қарздорлик 5000$; 2) Туркия корхонасидан 400 000$ пул тушган, 398000$ маҳсулот чикарилган, 2000$ колган қарздорлик; 3) Хитой корхонасидан 250 000$ пул тушган, 246 000$ маҳсулот чиқарилган, 4000$ қарздорлик қолган. Ҳар бир корхонадан қолаётган қарздорлик суммалари кам миқдорда бўлганлиги туфайли, давлатлар ҳам ҳар хил бўлганлиги сабабли ушбу учта давлатдаги ҳамкорларимизнинг карздорликдаги суммаларни 1 та қўшимча келишув асосида бирлаштирса бўладими?


Ответы экспертов
Ответов: 227
04.04.2018

Йўқ, турли давлатлар резидентлари блан тузилган экспорт шартномаларини битта қўшимча келишув асосида бирлаштириш мумкин эмас.

Савол мазмунидан кўринишича корхонагиз турли давлатлар юридик шахсларига маҳсулот сотиш (етказиб бериш) мажбуриятини олган ҳолда экспорт шартномаларини тузган. Сотиб олувчи корхоналар эса сотиб олинган маҳсулотнинг нархини тўлаб бериш мажбуриятини олганлар. Мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак (ФКнинг 236-м.). Шундан келиб чиққан ҳолда, агар шартнома шартларидан бошқача қоида англашилмаса, ушбу давлатлар бир-бирининг олдида эмас, балки корхонангиз олдида қарздордир. Шунинг учун ушбу экспорт шартномаларини битта қўшимча келишув асосида бирлаштириш мумкин эмас.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика