Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
2017 йил ташкил этилган “С” қўшма корхона 2017 –2019 йиллар давомида Президентнинг 2005 йил 11 апрелдаги ПФ 3594-сон Фармони асосида солиқ имтиёзларидан фойдаланиши мумкинми?
Янги технологик асбоб ускуналар 2014 йил 02 августда чет эллик "А" ташкилотдан Ўзбекистонда жойлашган Б ташкилотга инвойс бўйича 531000 АҚШ долларига (курс: 2332,24 сўм) импорт қилинган ва шу йилда ишга туширилган. Йил давомида "Б" ташкилотда асосий воситага амортизация хисобланди."Б" ташкилот ЯСТ тўловчиси бўлганлиги сабабли 2014, 2015 йиллар давомида ЯСТ ҳисобланадиган база асосий восита кийматига камайтирилди (Солик кодекси асосида итиёздан фойдаланилди). 2018 йилгача ушбу асбоб ускунларнинг пули тўланмади. Натижада, 2018 йил 10 февралда "Б" ташкилот, чет эллик "А" ташкилот таьсисчилигида 2017 йил апрель ойида ташкил этилган "С" қўшма корхонасига қўшиб юборилди. "Б" ташкилотнинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ворислик "С" ташкилотга ўтганлиги сабабли, "С" ташкилотнинг "А" ташкилотдан юқоридаги импорт контракт бўйича қарздорлиги пайдо бўлди. "А" ташкилот ушбу контракт бўйича карздорликни "С" ташкилотнинг устав фондини шакллантиришга йуналтиришни сўради. 2018 йил 20 февралда "С" қўшма корхонанинг устав фонди 531000 АҚШ доллар кийматдаги кредиторлик қарз ҳисобида шакллантирилди. (Маьлумот учун: ҚҚ устав фонди 600 минг АҚШ доллари, "А" ташкилотнинг улуши 531 минг АҚШ доллари, Ўзбекистонлик таъсисчининг улуши 69 минг АҚШ доллари бўлиб, улар ўз улушларини тўлиқ шакллантиришган).


Ответы экспертов
Ответов: 189
29.03.2018

Президентнинг 2005 йил 11 апрелдаги ПФ-3594 сонли Фармони билан берилган солиқ имтиёзларидан фойдаланиш учун белгиланган шартлардан бири – хорижий инвестициялар эркин алмаштириладиган валюта ёки янги замонавий технологик ускуна тарзида қўйилиши лозим.

Сизнинг ҳолатда ускуна 2014 йил 2 августда импорт килинган (демак, ускуна бу санадан аввал ишлаб чикарилган). Шунингдек ускуна 2014-2015 йиллар давомида иштилган бўлиб, унга амортизация ҳисобланган. Шунинг учун хорижий инвестор томонидан тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестиция сифатида киритмоқчи бўлган аввал эксплуатацияда бўлган ускуна янги технологик ускуна сифатида каралмаслиги мумкин.

Иккинчи томондан эса, хорижий инвесторнинг қўшма корхона (ҚК) устав фондидаги улуши, бир вақтнинг ўзида ҚКнинг ҳам кредитори ҳам таъсисчиси бўлган хорижий инвесторга чет эл валютасидаги (АҚШ долл.) қарзи ҳисобига шаклланган. Бунга эса хорижий инвесторнинг эркин алмаштириладиган валютадаги инвестицияси сифатида қараш мумкин.

Аммо ПФ-3594 сонли Фармонда  айнан бундай ҳолат назарда тутилмаганлиги сабабли, ушбу Фармонга асосланиб солиқ имтиёзидан фойдаланилса, бу келажакда музокаравий вазиятни юзага келишига, натижада солиқ ундириб олиниши ва молиявий санкциялар қўлланилишига олиб келиши мумкин.

Агар С корхона мазкур Фармон билан белгиланган солиқ имтиёзларидан фойдаланмоқчи бўлса, унда унинг хорижий инвестори томонидан ушбу Фармонда белгиланган миқдорларда қўшимча инвестициялар киритилиши лозим (АВда 2016 йил 26 августда 2822-сон билан рўйхатга олинган Низомнинг 8-банди).

Ундан ташқари, ускуна учун пул тўланмаганлиги боис, СКнинг 356-моддасига мувофиқ солиқ солинадиган базани камайтириш тарзида аввал қўлланилган имтиёз бекор қилинади ва “С” корхона ворис сифатида ушбу солиқ суммасини бюджетга тўлаб бериши керак. СКнинг 356-моддасига биноан солиқ солинадиган база янги технологик ускуна сотиб олишга йўналтирилган маблағ суммасига камайтирилади. Айни ҳолда эса маблағ ускуна сотиб олиш учун йўналтирилмаган.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика