Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
МЧЖ юридик манзили ўзгарганлиги сабабли қайси ҳужжатларга ўзгартириш киритиш керак (устав, гувоҳнома, лицензия)? Давлат органларини хабардор қилишимиз керакми ва қанча муддат ичида?


Ответы экспертов
Ответов: 17
13.04.2018

Қонунчиликда "юридик манзил" тушунчаси ишлатилмайди. Юридик шахснинг жойлашган ери (почта манзили) деган тушунчалар қонунчиликда назарда тутилган. Юридик шахс ўзи билан бўладиган алоқа амалга ошириладиган почта манзилига эга бўлиши лозим ҳамда ўзининг почта манзили ўзгарганлиги тўғрисида ваколатли давлат органларини хабардор этиши шарт. Юридик шахснинг жойлашган ери (почта манзили) унинг таъсис ҳужжатларида кўрсатилади (ФҚнинг 46-моддаси). МЧЖнинг жойлашган ери (почта манзили) ўзгарганда таъсис хужжатларга ўзгартириш киритиш лозим. Бундай ўзгартиш жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши қарорига биноан киритилади (“Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонуннинг 11 моддаси). МЧЖ жойлашган ерининг (почта манзилининг) ўзгариши 10 кун мобайнида қонун ҳужжатларда назарда тутилган тартибда давлат рўйхатидан мажбурий ўтказилиши шарт (ВМ 09.02.2017 йилдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган, 1-Илованинг 3-боб, 21-банди).

МЧЖ солиқ тўловчи бўлиб, ҳисобга қўйилган жойдаги давлат солиқ хизмати органига ҳисоб маълумотларидаги ҳар қандай ўзгаришлар ҳақида бундай ўзгаришлар юзага келган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда маълум қилишлари шарт. (СКнинг 83-моддаси). Хўжалик юритувчи субъект томонидан почта манзили (жойлашган ери) тўғрисидаги маълумотларни ўн кунлик муддат ичида ваколатли давлат органларига тақдим этмаслик ёхуд ёлғон маълумотларни тақдим этганик учун ЭКОИҲнинг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима белгиланган (МЖтКнинг 176-2-моддаси).

Юридик шахс бўлмиш лицензиатнинг жойлашган ери (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтганидан кейин бир ой муддатда лицензияловчи органга, кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда, лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт. (“Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Қонуннинг 20-моддаси).

Шундай қилиб, МЧЖнинг жойлашган ери (почта манзили) ўзгарганда, таъсис хужжатларга ўзгартиришлар киритиб, 10 кун мобайнида давлат рўйхатидан ўтказилиши, тегишли солиқ хизмати органига маълум қилиниши ва бир ой муддатда лицензияловчи органга лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт. 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика