Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Бухгалтерия ҳисобида асосий воситаларни қайта баҳолаш натижаси кандай акс эттирилади? Тўлиқ амортизацияланган АВлар қиймати қайта баҳолангандан кейин уларга эскириш ҳисобланадими?
Корхонамиз балансидаги айрим Асосий воситалар тўлиқ амортизацияланган . Ушбу, тўлиқ амортизация ҳисобланган Асосий воситалар ҳар йили 1 январь ҳолатига асосий фондлар, ўрнатиладиган ускуналар ва қурилиши тугалланмаган объектлар қийматини (уларни харид қилиш, тайёрлаш, қуриш даврлари бўйича) ҚАЙТА БАҲОЛАШ ИНДЕКСЛАРИ буйича индекс усулини қўллаш орқали қайта баҳоланиб келинмоқда. Ушбу, тўлиқ амортизация ҳисобланган Асосий воситаларнинг қийматини баҳолаш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлган мутахассис-экспертларни жалб этган ҳолда қайта баҳоланса:


Ответы экспертов
Ответов: 331
30.03.2018

Корхоналарда асосий воситаларни қайта баҳолаш 5-сон БҲМС “Асосий воситалар” ва Адлия Вазирлигида 2002 йил  4 декабрда 1192-сон билан рўйхатга олинган Низомга асосан амалга оширилади. Корхона қайта баҳолашни мустақил равишда ёки мутахассис-экспертларни жалб қилган ҳолда амалга ошириши мумкин, лекин унинг натижасини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш қайта баҳолаш ким томонидан амалга ошилганига боғлиқ эмас.

Қайта баҳолаш натижасида АВнинг қиймати ошадиган бўлса, унинг қийматига қўшилган сумма Резерв капитали таркибига киритилади ва 8510 "Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар" счётида ҳисобга олинади. Қайта баҳолаш натижасида АВнинг қиймати камаядиган бўлса, камайиш суммаси мазкур объект бўйича 8510 "Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар" счётининг кредитидаги сальдони камайтиришга олиб борилади, счёт сальдосидан ортган суммаси эса бошқа операцион харажатлар таркибига киритилади (5-сон БҲСМ, 5-§).

Тўлиқ амортизацияланган АВлар бўйича (уларнинг қиймати қайта баҳоланганидан кейин ҳам) амортизация ҳисобланмайди, чунки амортизация ҳисоблаш учун база мавжуд бўлмайди. Қайта баҳолаш ўтказилганида АВнинг бошланғич қиймати ҳамда у бўйича жамланган амортизация суммаси бир хил коэффициентга кўпайтилилади, ва натижада АВнинг қолдиқ қиймати нолга тенг бўлиб қолаверади.

Қайта баҳолашни ўтказиш ва унинг натижаларини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш бўйича батафсил маълумот олиш учун “1 январь ҳолати бўйича асосий фондларни қайта баҳолашни ўтказиш тартиби” тўғрисидаги Низом билан танишиб чиқишни тавсия этамиз (АВда 04.12.2002 й. 1192-сон билан рўй.олинган). 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Похожие вопросы
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика