Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1.Корпоратив карточкадан бензин сотиб олинганда, тасдиқловчи терминал чеклари орқали ёқилғини ҳар ойнинг сўнгида бир марта чиқим қилиш нечоғлик тўғри эканлиги юзасидан тавсия берсангиз. 2.Факатгина терминал чеки нусхасининг ўзи (счет фактурасиз) бирламчи тасдиқловчи ҳужжат бўлиши мумкинми?
Корхонада хисобдор шахсга хизмат автомобилига бензин сотиб олиш учун корпоратив карточка бириктирилган. Бензин бевосита автомашинага куйилади. Хисобдор шахснинг аванс хисоботига ва терминал чеки нусхасига мувофик Дт1030 Кт 4230 бухгалтерия утказмасини амалга оширамиз. Аммо, харид килинган екилгининг хакикатда канчаси ишлатилганлигининг кунлик хисобини юритиш мушкул. Шунинг учун ой давомида 1030 хисобракамида йигилган суммани ойнинг сунгида 9420 хисобварагига чиким киламиз. 1:С дастурида сотиб олинган екилгини тугридан тугри автомашинага куйилишини акс эттиришнинг имкони йуклиги сабабли екилги кирим килинганлигини акс эттириш максадида "склад ГСМ" дан фойдаланамиз. Сизлар томонингиздан тайёрланган бир маколада, товар чеки ёки счет фактура олишнинг хар доим хам имкони мавжуд булмагани туфайли хисобдор шахсларга аввалдан бухгалтерия булимидан тулдирилмаган счет фактура нусхасини олиш хамда савдо шахобчасининг узида тулдириш тавсия этилган. Афсуски, амалиетда, айникса хисобдор шахс рахбарнинг узи булганда ва бензин куйиш шахобчаларида бу тавсия хам бироз нокулайликларга сабаб булиши сир эмас. Терминал чекида фирма номидан унинг фаолият сохаси аник билиниб турса, масалан UZGazOil, Oil, Нефт, АЁКШ каби сўзлар иштирок этса (хар холда чекда бундай сузларнинг мавжудлиги хисобдор шахснинг екилгидан бошка нарса харид килмаганига шубха уйготмайди) счет фактура талаб килинмаса буладими?


Ответы экспертов
Ответов: 566
30.03.2018

1.Корхона ТМЗни ҳисобга олиш учун даврий тизимни қўлласа, ёқилғини ҳар ойнинг сўнгида бир марта чиқим қилиши мумкин.

Даврий ҳисоб тизими қўлланганда белгиланган давр (йил, чорак, ой) мобайнида ТМЗнинг фақат келиб тушиши акс эттирилиб, унинг чиқиб кетиши давр тугагач уларни инвентарлаш натижасига кўра бир марта чиқим қилинади.

Товар-моддий захираларнинг чиқиб кетишида уларнинг қийматини аниқлашнинг қўлланадиган тизими (даврий ёки узлуксиз) ташкилотнинг ҳисоб сиёсатида акс эттирилиши лозим (4-сон БҲМС 7-§).

2.Корпоратив банк картаси орқали тўловлар амалга оширилганда терминаллар квитанцияларининг асл нусхалари ҳисобот ҳужжатлари сифатида хизмат қилади (АВ 18.04.2005 й. 1470-сон  Низомнинг 9 банди)

Ушбу нормага мувофиқ, квитанциянинг асл нусхаси харажатни тасдиқловчи бирламчи ҳужжат бўла олади.

Аммо, ёқилғи стратегик товар эканлигини, ундан ҳисобдор шахс ўз манфаатларида фойдаланиши, бунинг натижасида солиққа тортилувчи даромад юзага келиши, ёки ёқилғининг ҳисоби аниқ юритилмаса, унинг бошқа транспортга қуйилмаганлигини исботлаши зарурати юзага келиши, натижада корхона маъмурий жавобгарликка тортилиш хавфи борлигини инобатга олиб, ҳар ой сўнгида автомобилни счетчиги, ҳамда йўл варақалари асосида ёқилғи ҳисобини юритилишини маслаҳат берар эдик.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика