Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Сотилган маҳсулотда сифат бўйича камчилик аниқланган тақдирда қайта ишлашга қабул қилиб, қайта ишлангандан сўнг уни яна мижозга қайтариб беришда қандай ҳужжатлар расмийлаштирилади?
Корхонамиз трикотаж матоларини ишлаб чиқаради. Айрим ҳолларда буюртмачиларга сотилган матоларда маҳсулотнинг сифати, ранги тўғри келмаганли учун маҳсулотни қайтариб олиб, қайта ишлашга тўғри келади. Қайта ишлангандан сўнг маҳсулотни мижознинг талабларига мос қилиб кайтариб берамиз.


Ответы экспертов
Ответов: 189
30.03.2018

Сотилган маҳсулот сифати бўйича харидорни қониқтирмаган ҳолларда унинг камчиликларини бартараф қилиш учун қайта ишлов беришга қабул қлиш ва камчиликлар бартараф қилинганидан кейин харидорга қайтариб бериш шартлари олди-сотти шартномасида (ёки қўшимча шартномада) белгиланган бўлиши лозим.

Бу каби ҳолларда маҳсулотни қабул қилиш ва қайта топшириш пайтида қабул қилиш-топшириш далолатномасини тузиш ёки юкхат расмийлаштириш мумкин. Бунда маҳсулот балансга кирим қилинмайди, қайта ишлов бериш пайтида балансдан ташқари счётларда ҳисобга олинади, лозим бўлган тақдирда балансдан ташқари счётларга қўшимча счёт киритиш мумкин (21-сон БҲМС).

Сифати бўйича мос келмаган маҳсулот харидор томонидан қайтариб берилса ва кейин эса қайтариб олинмаса, ундай ҳолларда маҳсулотни харидордан қабул қилиш-топшириш далолатномаси ёки юкхат асосида қабул қилиш ҳамда харидорга белгиланган тартибда тузатувчи қўшимча счёт-фактура расмийлаштириб бериш лозим (СКнинг 222-моддаси, АВда 22.03.2013 й. 2439-сон билан рўйхатга олинган  Ҳ/Фларни ҳисобга олиш ва расмийлаштириш тартибининг 11- банди).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика