Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Ташкилот автотранспортига нисбатан жарима қўлланилганда корпоратив банк пластик картасидан жаримани қопланса, уни бошқарган ходимга нисбатан солиқ мажбуриятлари вужудга келадими ва қандай бухгалтерия ўтказмалари ўтказилади?
Ташкилот балансидаги енгил автомобиль учун Тошкент шахар ИИИБ ЙХХБ томонидан махсус автоматлаштирилган фото ва видео кайд этиш техника воситалари оркали кайд этилган йул коидаларини бузилиши буйича ХХХХХ ракамли жарима солиш тугрисида карор келиб тушди. Ушбу жарима суммаси ташкилот томонидан корпоротив карточка оркали туланди.


Ответы экспертов
Ответов: 791
30.03.2018

Иш берувчи ходим айби билан жарима тўлаш шаклидаги етказилган зарарни ходимдан ундиришдан воз кечса, ходимда ЖШДСга тортилувчи даромади юзага келади.

Иш берувчи томонидан тўловлар ҳисобига тўланиб, ходимдан ушлаб қолиниши лозим бўлган, лекин ушлаб қолинмаган суммалар ходимнинг моддий наф тарзидаги даромади сифатида қаралади (СКнинг 177-моддаси 6-банди). Ушбу даромад ходимнинг ялпи даромади таркибига киритилиб, умумбелгиланган тартибда ЖШДСга тортилади. Ушбу даромад иш ҳақи тарзидаги даромад бўлмаганлиги сабабли ундан суғурта бадаллари ва ЯИТ ҳисобланмайди.

Бухгалтерияда ушбу операция қуйидагича акс эттирилади:

Хўжалик муомалаларининг мазмуни

Счётларнинг боғланиши

Дебет

Кредит

Тўланадиган  жарима корхона харажати ва ходимнинг моддий наф тарзидаги даромади сифатида акс эттирилди

9430 "Бошқа операцион харажатлар"

6710"Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар"

Жарима солиш тўғрисидаги қарорга асоланиб уни тўлаш мажбурияти акс эттирилди

6710 "Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар"

6990 "Бошқа мажбуриятлар"

Жарима  корпоратив карта  орқали тўланди

6990 "Бошқа мажбуриятлар"

5530 "Бошқа махсус счётлар (корпоратив карта)"

Батафсил қуйидаги жавобда ҳам ўқишингиз мумкин:

vopros.norma.uz/question/9107

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика