Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Ускунани ўрнатиб бериш учун норезидент юридик шахс билан тузилган шартнома асосида корхона қандай солиқлар тўлайди ва бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттиради?
Корхонамиз (умумбелгиланган солиқлар тўловчиси) Украина корхонаси (норезидент) билан 690 877 АҚШ долларига товар (тегирмон ускуналари) сотиб олиш ва 60 000 АҚШ долларига ўрнатиш ва ишга тушириб бериш (шеф-монтажных и пускаоналадочных работ) учун шартнома (контракт) тузган. Корхонамиз умумбелгиланган солиқлар тўловчиси бўлганлигини ҳисобга олган ҳолда юқоридаги шартнома (контракт) бўйича ишлар амалга оширилганда корхонамиз қандай солиқлар тўлашини (ККС, фоида, норезидент жисмоний шахснинг даромад солиги ва бошклар ) ва бухгалтерия ҳисобида кандай акс эттирилишини хам курсатиб берсангиз.


Ответы экспертов
Ответов: 969
04.04.2018

Украина давлатидан сотиб олинган ускуналарни норезидент томонидан ўрнатиш ва ишга тушириб бериш хизматлари бўйича корхонангизда қуйидаги солиқ мажбуриятлари юзага келади:

1.Импорт қилинган иш ва хизматлар қийматидан, яъни норезидентга тўланиши лозим бўлган 60 000 АҚШ долларидан бюджетга 20% ставкада ҚҚС тўланади. Бунда солиқ солинадиган база бу оборот амалга оширилган санадаги (иш ва ҳизматларни бажариш далолатномаси санаси) ЎзР Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича аниқланади (СКнинг 202 ва 207-моддалари).

ҚҚС тўловчилари томонидан импорт қилинган иш ва хизматлар бўйича бюджетга тўланган ҚҚС суммаси СКнинг 218-моддасига асосан ҳисобга олинади.

2.Ўрнатиш ва ишга тушириб бериш хизматлари учун норезидентга ҳақ тўланишида ундан 20% ставкада тўлов манбаида фойда солиғи ушлаб қолиниши ва бюджетга тўланиши лозим. Фойда солиғи суммаси даромадни норезидентга тўлаш санасида ЎзР Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича ҳисоблаб чиқарилади (СКнинг 155 ва 160-моддалари).

Ўзбекистон ва Украина ўрталарида солиқ солиш масалаларини тартибга солувчи халқаро шартнома мавжуб бўлиб, агар норезидент чет давлатнинг ваколатли органи томонидан берилган резидентлик сертификатини тақдим этса, унда тўлов манбаида фойда солиғи ушлаб қолинмайди.

Бу ҳақида батафсил ушбу жавобларда ўқишингиз мумкин:

https://vopros.norma.uz/question/9348

http://vopros.norma.uz/question/8938

Хизмат кўрсатиш шартномаси икки юридик шахс ўртасида тузилгани учун норезидент корхонанинг вакиллари келиб бажарган ишлари бўйича корхонангизда ЖШДС тўлаш мажбурияти юзага келмайди.

Бухгалтерияда ускунани ўрнатиш хизмати ва ушбу хизматни харид қилиш билан боғлиқ ҚҚС суммаси ускунанинг дастлабки баланс қийматига киритилади (5-сон БҲМС 11-банди). Ускунани асосий воситалар таркибига киритилишини акс эттирувчи ўтказмалар билан 21-сон БҲМСга 2-илованинг 23-бандида келтирилган жадвалда танишишингиз мумкин.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика