Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
ФҲШда бажарувчига корхонанинг маълум бир мутахассиси функциясини бажариш белгиланиши мумкинми?
Тушунишимча, фуқаролик ҳуқуқий шартома (ФХШ) маълум муддатга тузилади ва аниқ бир иш (хизмат) натижасига қараб ҳақ тўланишини ўзида ифодалайди. Корхона жисмоний шахс билан йилнинг сўнгига кадар амал килувчи ва ҳар ойнинг сўнгида маълум суммада ҳақ тўлаш шарти билан ФҲШ имзолади. Бироқ шартнома предметида аник бир иш ёки хизмат (масалан корхона дастурий воситаларини антивирус билан таъминлаш, оргтехника воситаларини таъмирлаш, ходимларга баъзи дастурий мажмуаларда ишлаш юзасидан консултация бериш) қайд этилмаган. Аксинча, жисмоний шахс ФҲШ буйича корхонада "ахборот технологияси ходими функцияси"ни бажариши белгиланган. 1. Жисмоний шахс билан меҳнат шартномаси имзолашнинг маълум объектив сабабларга кўра имконияти бўлмаганда, ФҲШ буйича унга маълум мутахассис функциясини бажариш белгиланиши мумкинми? 2. Юкоридаги холатда, хар ойнинг сўнгида корхона ва жисмоний шахс "ахборот технологияси ходими функцияси" бажарилганлиги юзасидан далолатнома имзолаши мумкинми?


Ответы экспертов
Ответов: 227
13.04.2018

1. Йўқ, фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бўйича иш бажарувчи (хизмат кўрсатувчи) шахсга мутахассис функциясини юклаш мумкин эмас. Чунки ФҲШда меҳнат шартномасидан фарқли равишда буюртмачи (корхона) бажарувчига маълум бир ишни бажариш топшириғини беради  ва бунинг эвазига ҳақ тўлайди (ФКнинг 703-м.). ФҲШда меҳнат вазифалари белгиланмайди,  корхона локал ҳужжатлари бажарувчига тадбиқ этилмайди ва умуман бу муносабатлар меҳнат қонунчилиги билан тартибга солинмайди. Агар ФҲШда меҳнат шартномаси элементлари бўлса, текширувчиларда корхона меҳнат шартномаси ўрнига ФҲШ тузган  деган хулоса келиб чиқиши  мумкин. Бундай ҳолатда корхонага МЖтКнинг 49-моддасида белгиланган жавобгарлик чораси қўлланиши хавфи бор.

2. ФҲШ бўйича бажарилган ишлар (хизматлар) далолатномасида “... ходим функцияси” бажарилганлиги учун эмас, балки қандай иш бажарилганли ва унинг нархи кўрсатилиши керак.

ФҲШ ва далолатнома тўғри расмийлаштирилиши учун ФҲШга ўзгартириш киритишингизни ва бажарувчи айнан қандай ишлар (хизматлар)ни бажариши кераклигини кўрсатишингизна тавсия қиламиз.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика