Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Уй-жойнинг мажбурий суғуртасини исталган муддат учун амалга оширсам бўладими?
22.11.2016й. №ПҚ-2660 буйича янги қурилган уй-жойга лойик деб топилдим. Ҳозирги кунда квартиранинг кредит шартномасини расмийлаштириш учун банк томонидан чакирилдим. Квартирани суғурталашим керак экан, кредит муддати 20 йил. Мен хозирча 5 йил учун суғурта шартномаси тузиб, кейин муддати келганда кейинги муддатга суғурта шартномасини тузсам бўладими? Ёки квартирани 20 йил учун суғурталашим керакми?


Ответы экспертов
Ответов: 266
12.04.2018

Кўп квартирали уйдан банк кредити эвазига квартира олаётган шахс квартирани йўқотиш, шикастланиш ва нобуд бўлиш хавфидан тўлиқ қийматда банк фойдасига суғурта қилиши керак (16.01.2017й. 14-сонли ВМҚга илованинг 68-б.).

Мазкур қоидаИпотека тўғрисида” ги қонунда ҳам ўз аксини топган. Унга кўра, ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулк, агар ипотека тўғрисидаги шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, йўқолиш ва шикастланиш хавфидан суғурта қилиниши керак. Суғурта шартномасида бошқача шартлар бўлмаса, ипотекага қўювчи бу мол-мулкнинг тўлиқ қиймати бўйича, агар мол-мулкнинг тўлиқ қиймати ипотека билан таъминланган мажбурият миқдоридан ортиқ бўлса, шу мажбурият суммасидан кам бўлмаган суммага ўз ҳисобидан суғурта қилиши шарт (24-м.).

Демак, агар ипотека тўғрисидаги шартномада бошқача ҳолат назарда тутилган бўлмаса, квартирани тўлиқ қийматида суғурта қилишингиз керак.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика