Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Бухоро шахар Ободонлаштириш бошқармасининг бошқарув ходимлари давлат хизматчиси ҳисобланадими ва ВМнинг 3.07.1997 йилдаги "Давлат хизматчиларининг лавозим маошларига йигирма фоизли устама хак белгилаш тугрисида"ги 339-сонли қарори билан Бухоро шахар хокимлигининг мустакил бошкармаси сифатида лавозим маошига 40 % устама ҳақ белгилаш мумкинми ?
Бухоро шахар Ободонлаштириш бошкармаси томонидан штатлар жадвалида бошкарув ходимлари давлат хизматчиси хисобланиши ва ВМнинг 3.07.1997 йилдаги "Давлат хизматчиларининг лавозим маошларига йигирма фоизли устама хак белгилаш тугрисида"ги 339-сонли қарори билан Бухоро шахар хокимлигининг мустақил бошқармаси сифатида лавозим маошларига 40 фоизли устама ҳақ (меҳнатни рағбатлантириш коэффиценти) белгиланган.


Ответы экспертов
Ответов: 28
12.04.2018

Шаҳарлар ва туманлар ободонлаштириш бошқармалари тўғрисида намунавий низомга кўра[1], ободонлаштириш бошқармаси маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорига биноан ташкил этилади, вилоятларга (Қорақалпоғистон Республикасида - республикага) бўйсунувчи шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларининг бюджетдан маблағ билан таъминланадиган муассасаси ва мустақил таркибий бўлинмаси ҳисобланади. Демак, Бухоро шаҳар ободонлаштири бошқармаси Бухоро вилояти ҳокимлигининг мустақил таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида “давлат хизматчиси” тушунчаси белгиланмаган. Аммо, давлат хизматчиларнинг лавозимлари рўйхати (кейинги ўринларда-рўйхат)[2] мавжуд. Саволда ободонлаштириш бошқармасининг бошқарув ходимлари деб кўрсатилган, аммо бу ходимлар қандай лавозимларни эгаллаши ҳақида ёзилмаган. Бу муҳим ахамиятга эга, чунки рўйхатга кўра, вилоят ҳокимлигининг мустақил бошқармалари ва бўлимларидаги бошқарма бошлиғи ва унинг ўринбосари, мустақил бўлимнинг бошлиғи ва унинг ўринбосари ҳамда бошқарма бўлимининг бошлиғи ва унинг ўринбосари давлат ҳизматчилари рўйхатига кирадилар.

ВМ 3.07.1997 йилдаги  339-сонли қарорининг 1-бандига кўра, давлат хизматчиларининг лавозимлари рўйхатига мувофиқ 1997 йил 1 июлдан бошлаб бюджетдан маблағ билан таъминланадиган давлат хокимияти ва бошқаруви органлари ва судларнинг давлат хизматчилари лавозим маошларига 20 фоизли устама ҳақ (меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти) белгиланган.  

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, агар саволда кўрсатилган бошқарув ходимларини лавозимлари рўйхатга киритилган бўлса, уларга 20 фоизли устама ҳақ белгиланади. Бошқа ҳолатда эса, бундай устама ҳақ  белгиланиши нотўғри ҳисобланади.

 

 

 

 

 


[1] ВМ 2013 йил 10 январдаги 4-сон қарорига 1-илова

[2] ВМ 1997 йил 3 июлдаги 339-сонли қарорга илова

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика