Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Авиачиптани 30 фоиздан ортмайдиган қисмини аниқлашда 3 хил нархдан қайси бирини олиш керак?
05.04.2018 йилдаги ID:10469 саволга жавоб берилганда, нархларни қайси сайтлардан олиш мумкинлиги тўғрисида жавоб тўғри берилган. Лекин, саволнинг асл мохияти бунда эмас. Хозирги кунда ушбу сайтларга кирсангиз 3 хил нархларни кўришингиз мумкин. Масалан Тошент-Андижон йўналиши бўйича авиабилет 3-хил нархда берилган. Хизмат сафари тўғрисидаги Низомда қайси классдаги билетнинг 30 фоизидан ортмаслиги кўрсатилмаган.


Ответы экспертов
Ответов: 1133
09.04.2018

Йўл харажатларини қоплашда класслар тарифи бўйича чекловлар фақат ходимлар Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборилганда ўрнатилган (АВ 19.11.2015й. 2730-сон Низом).

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хизмат сафарларида йўл харажати бўйича қопланадиган сумма авиада ташиш тарифларини 30%дан кўп бўлмаслиги белгиланган. Бунда класс тарифлари бўйича бирон кўрсатма ёки чекловлар Йўриқнома (АВ 29.08.2003 й. 1268-сон) ҳамда Солиқ кодекси билан ўрнатилмаган.

Шунга кўра, фикримизча, корхона бундай ҳолатларда қўлланадиган тарифни ҳисоб сиёсати ҳамда ходимлар билан ҳисоб китобларни амалга оширишда асос бўладиган ички меъёрий ҳужжатларда акс эттирган ҳолда мустақил танлаши мумкин.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика