Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Корхона таъсисчиларидан бири ўз ҳохишига кўра корхонадаги ўзига тегишли улушидан ушбу корхона фойдасига воз кечган тақдирда корхонада қандай солиқ оқибатлари юзага келади?
«А» МЧЖ шаклидаги қўшма корхонаси 2012 йилда давлат рўйхатидан ўтиб, 2015 йилда дори воситаларини ишлаб чиқариш фаолиятини бошлаган. Бугунги кунда ҳам фақатгина инфузион эритмалар ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келмокда. Корхонанинг таъсисчилари Буюк Британия компанияси (улуши 40,3% ёки 1 885 400,11 АҚШ доллари) ва Ўзбекистон томонидан МЧЖ (улуши 59,7 % ёки 2 794 019,52 АҚШ доллари). Устав фонди икки таъсисчи томонидан ҳам тўлиқ шакллантирилган. Бугунги кунда чет эл корхонаси таъсисчиликдан ўз хоҳишига кўра чиқиб кетмоқчи. Бунда хорижий таъсисчи ўз хоҳишига кўра устав фондидаги ўз улушини «А» МЧЖ шаклидаги қўшма корхона фойдасига воз кечмоқчи. Корхона Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 16 сентябрдаги ПҚ-2595-сонли қарори билан ягона солик тўловидан озод қилинган.


Ответы экспертов
Ответов: 79
09.04.2018

Корхона таъсисчиларидан бири ушбу корхонадаги ўзига тегишли улушига бўлган ҳуқуқини корхона фойдасига текинга қолдирса, яъни улушидан воз кечса, текинга берилган улуш қиймати солиқ солиш мақсадларида корхонанинг бошқа даромади сифатида қаралади ва солиққа тортилади (СКнинг 132, 355- моддалари). ЯСТ бўйича солиқ ҳисоб-китобининг 2-иловасида акс эттирилади ва солиқ солинадиган базага киритилади (АВда 2013 йил 22 мартда 2439-сон билан рўйхатга олинган). Бунда солиқ тўловчи Президентнинг 2016 йил 16 сентябрдаги ПҚ-2595 сонли қарорда (қарорнинг 8-бандида) баён этилган шартларга мувофиқ келадиган бўлса, у мазкур Қарор бўйича берилган имтиёзларни бошқа даромадларга нисбатан ҳам қўллаши мумкин.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика