Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Импорт қилинган товарларни бошқа давлатга экспорт қилиш мумкинми ёки йукми? 2. Илгари импорт қилинган товарларни экспорт қилиш мумкин бўлса, экспортёрда қандай солиқ оқибатлари келиб чиқади, божхона тўловлари қандай бўлади?
Корхона четдан дори-дармон воситаларини импорт қилиб Ўзбекистон бўйича ички бозорга реализация килади. Хозирги кунда қўшни Тожикистон Республикасидан харидорлар товарни улгуржи тарзда олиш мақсадида келмоқдалар. Шу сабабли савол туғилмокда.


Ответы экспертов
Ответов: 78
11.04.2018

Импорт қилинган товарларни (хусусан дори-дармон воситаларини) чет элга реализация қилиш қонун ҳужжатларида тақиқланмаган. Бундай операциялар  Божхона Кодексининг (БК) 6-Бобида белгиланган талабларга риоя қилинган ҳолда амалга оширилиши лозим.

Президентнинг 15.12.2017 йилдаги № ПФ-5286 фармонига асосан, қонун ҳужжатларида назарда тутилган специфик товарлардан ташқари, бошқа барча товарлар учун экспорт божхона божи бекор қилинган.

Экспорт қилинган товарларнинг реализациясидан тушум жами тушум таркибида ҳисобга олинади ва солиқ тўловчи қўллайдиган солиқ тизими бўйича солиққа тортилади.

Эслатиб ўтиш жоизки, дори-дармон воситалари билан улгуржи савдо қилиш учун корхона улгуржи савдо ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлиши лозим.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика