Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Кредитлар бўйича фоизлар 09 (бошқа кечиктирилган харажатлар) ва 31 (Келгуси давр харажатлари) счетларида кўрсатилиши тўғрими ёки улар бўйича тузатувчи ўтказмалар берилиши керакми?
Корхонада бухгалтерия ҳисоби маълумотларини тартибга солиш мақсадида 2014 йилдан ҳозирги кунга қадар бўлган вақт учун қайтадан ички аудит ўтказилиши натижасида қуйидаги маълумотлар аниқланди. Корхонада 2012 йилдан буён ҳисобланган ва тўланмай келинаётган кредитлар бўйича фоизлар мавжуд бўлиб, ушбу фоизлар бўйича маълумотлар 09 (бошқа кечиктирилган харажатлар) ва 31 (Келгуси давр харажатлари) счетларида кўрсатилиб келинган ва ўз ўзидан маълумки ҳисобланган фоизларни юқорида келтирилган счетларда акс эттирилиши корхона молиявий натижаларига таъсир этади. Кредитлар буйича ҳисобланган фоизлар буйича маълумотлар 21-сон БХМС га асосан 69 счет (кредитлар ва қарзлар буйича ҳисобланган фоизлар)да акс эттирилиши лозимлиги назарда тутилган.


Ответы экспертов
Ответов: 790
10.04.2018

Кредитлар бўйича фоизлар 0990 “Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар” ва 3100 “Келгуси давр харажатларини ҳисобга олувчи счетлар”да кўрсатилиши нотўғри. Бу корхона активларини акс эттирувчи счетлар бўлиб, уларда тўланган аванслар ёки олиниши керак бўлган (дебиторлик қарзлари) суммалар кўрсатилади.

Тўланиши зарур бўлган фоиз суммалари эса корхонанинг харажатларидир. Харажатлар бухгалтерия ҳисобида пул маблағларини олиш ёки тўлаш асосида эмас, балки уларни тўлаш мажбурияти юзага келган даврда тан олинади ("Молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш учун концептуал асос"нинг 19 банди, 1 сон БҲМС 16 банди).

Фоизлар ҳисобланган даврда тўланмаганлиги ушбу харажатларни активларни ҳисобга олувчи счетларда акс эттириш учун асос бўла олмайди. 

Тўланиши лозим бўлган фоизлар бўйича ҳисобланган суммалар 9610 "Фоизлар кўринишидаги харажатлар" счётининг дебетида 6920 "Ҳисобланган фоизлар" счётининг кредитида ҳолда акс эттирилади (21 сон БҲМСга 2 илованинг 298 ва 420 бандлари). Фоизлар бўйича қарзларни тўлаш эса 6920 "Ҳисобланган фоизлар" счётининг дебетида акс эттирилади.

Аниқланган хатолар  жорий давр молиявий ҳисоботида акс эттирилади. Бунинг тартиби ҳақида ушбу жавоблардан маълумот олишингиз мумкин:

https://vopros.norma.uz/question/9352

https://vopros.norma.uz/question/6284

https://vopros.norma.uz/question/3298

 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика