Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Якка тартибдаги тадбиркорлар, Хусусий тадбиркорлар ва Хусусий корхоналарни солиққа тортиш ҳамда ишчилар сони ҳақида маълумот берсангиз. Юқорида кўрсатилган корхоналар умумий миқдорда неча кишини ишга қабул қилиши мумкин?


Ответы экспертов
Ответов: 567
10.04.2018

Якка тартибдаги тадбиркор

Якка тартибдаги тадбиркор (ёхуд хусусий тадбиркор) – бу юридик шахс ташкил этмасдан тижорат фаолияти билан шуғулланадиган жисмоний шахсдир.  Якка тартибдаги тадбиркорлар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари ВМнинг 07.01.2011 йилдаги 6-сон қарорига 1-иловада келтирилган.

Якка тартибдаги тадбиркорлар ойида ишлаган кунлари сонидан, топган даромадидан қатъи назар, ойнинг 25-кунидан кечиктирмай тадбиркорлик фаолиятининг тури ва фаолиятни амалга ошириш жойига қараб белгиланган ставкалар бўйича қатъий белгиланган солиқни тўлайди (СКнинг 372-моддаси). 2018 йил учун солиқ ставкалари 29.12.2019й. ПҚ-3454-сон Қарорга 11-иловада келтирилган. Бундан ташқари, ЯТТ ойига энг кам иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда суғурта бадалларини тўлайдилар (СКнинг 311-моддаси).

Якка тартибдаги тадбиркор амалга оширилаётган фаолият турига боғлиқ ҳолда ходимларни ёллашга, юқорида кўрсатилган фаолият тури учун эса биттадан уч нафаргача ходимни ёллашга ҳақли. Якка тартибдаги тадбиркор ва якка тартибдаги тадбиркор ёллаган ходим ўртасидаги меҳнат муносабатлари меҳнат қонунчилиги ва ВМнинг 31.07.2015 йилдаги 219-сон қарори билан тасдиқланган Хусусий тадбиркорлар томонидан ходимларни ёллаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида низом билан тартибга солинади.

Ушбу савол қуйидаги иловаларда батафсил ёритилган:

https://vopros.norma.uz/question/8476

https://vopros.norma.uz/question/9327

https://vopros.norma.uz/question/group/118

 

Хусусий корхона

Мулкдор ягона жисмоний шахс томонидан тузилган ва бошқариладиган тижоратчи ташкилот (юридик шахс) хусусий корхона деб эътироф этилади. Унинг тузилиши, фаолияти, қайта ташкил этилиши ва тугатилиши соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш “Хусусий корхона тўғрисида”ги Қонун асосида амалга оширлади.

Корхоналарни солиққа тортиш улар амалга оширадиган фаолият турига боғлиқ. Улар Солиқ кодексида белгиланган тартибда умумбелгиланган солиқ тизимини ёки соддалаштирилган солиқ тизимини қўллашлари мумкин.

Хусусий корхона исталганча ходимларни ишга қабул қилиши мумкин. Ходимлар сонига қараб барча корхоналар кичик (шу жумладан микрофирмалар) ва йирик корхоналарга ажратилади. Корхонани бундай туркумлаш жуда муҳим аҳамиятга эга: кичик корхоналар кўплаб имтиёзларга эгадир. Улар ўз ҳоҳишларига кўра соддалаштирилган солиқ тизимини қўллашлари мумкин.

Шунингдек, улар учун бухгалтерия ҳисобини юритиш жараёни ва давлат органларига ҳисоботларни топшириш соддалаштирилган. Кичик табдиркорлик субъектларига тегишлилик нафақат ходимлар сонига, балки корхонанинг фаолият турига ҳам боғлиқ. 

2017 йил 1 январдан бошлаб кичик тадбиркорлик субъектлари ходимларининг энг кўп миқдори иқтисодий фаолият турларининг умумдавлат таснифлагичи (ИФУТ) асосида Кичик тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган ташкилотлар таснифлагичига мувофиқ аниқланади (ВМ 24.08.2016й. 275-сон Қарори). 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика