Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1) Улгуржи-чакана савдо лицензиси бўйича ишлаш тартибини қискача айтиб ўтсангиз? 2) Чакана савдо фаолиятида корхона ўз товарини жисмоний шахсга сота оладими ва жисмоний шахс учун сотиладиган товар суммаси бўйича чеклов борми? 3) Чакана савдо фаолиятини олиб бориш учун қандай қонун ҳужжатларига амал қилишимиз керак ва бу фаолиятни йўлга қўйиш учун кимларга мурожаат этилади? 4) Улгуржи-чакана савдо фаолиятида бухгалтерия ҳисоби қандай олиб борилади ва проводкалари қандай акс эттирилади, ҳисоботлар қай тарзда юритилади?
Хозирда МЧЖ шаклидаги корхона ягона солиқ тўловчиси,улугжи савдо фаолияти (импорт) билан шуғулланади. Корхона лицензисини улгуржи -чакана савдо лицензиясига ўзгартирмоқда.


Ответы экспертов
Ответов: 254
12.04.2018

Чакана савдо фаолияти билан шуғулланиш учун ҳеч қандай лицензия талаб этилмайди (ЎзР Олий мажлисининг 12.05.2001 йилдаги №222-II қарори билан тасдиқланган рўйхат). Айрим турдаги товарлар билан савдо қилиш бундан мустасно (масалан, дори-дармон маҳсулотлари, алкоголли маҳсулотлар).

Чакана савдо - савдо соҳасида якуний истеъмол учун, ундан тижорат мақсадларида фойдаланиш ҳуқуқисиз аҳолига (яъни, жисмоний шахсларга) товарларни доналаб ёки кўп бўлмаган миқдорларда нақд пулга сотишни назарда тутувчи фаолиятни амалга оширишдир. Чакана савдода жисмоний шахсларга сотиладиган товарнинг суммаси бўйича чеклов мавжуд эмас, лекин қонун ҳужжатларида “чакана савдо” тушунчасига берилган таърифда “доналаб” ёки “кўп бўлмаган миқдорда” деган ибораларга эътибор қаратиш лозим. Чакана савдо фаолиятинига нисбатан қўйилган талаблар ВМнинг 26.11.2002 йилдаги 407-сон қарорига Илова, ВМнинг 13.02.2003 йил даги 75-сон қарорига 1-иловада баён этилган.

Ундан ташқари, чакана савдони амалга оширишда қуйидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиш лозим:

Бухгалтерия ҳисобини юритиш “Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари”га асосан амалга оширилади. Чакана савдо корхоналарида кўп ҳолларда ТМЗ ҳисобини юритишнинг даврий тизими қўлланилади (4-сон БҲМС, 21-сон БҲМС). Бухгалтерия проводкалари амалга оширилган операцияга боғлиқ.

Улгуржи ҳамда чакана савдо билан шуғулланувчи корхоналарда бухгалтерия ҳисоби ҳар бир савдо тури бўйича алоҳида-алоҳида юритилиши керак. Солиқ ҳисоботлари Адлия Вазирлигида 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатга олинган шаклларда тузилади. Савдо корхоналари (чакана ёки улгуржи корхона бўлишидан қатъий назар) ЯСТ тўловчиси ҳисобланади (СКнинг 350-моддаси). Солиқ ставкалари Ўзбекистон Президентининг 29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454 сон қарорида белгиланган.

ЯСТнинг минимал миқдори чакана савдо корхоналарида – айнан шундай фаолият билан шуғулланувчи ЯТТлар учун қатъий белгиланган солиқ суммасидан келиб чиқиб аниқланади (АВда 04.04.2013 йил 2449-сон билан рўй.олинган Низом), улгуржи савдо корхоналарида – эгаллаб турган ер майдони учун ҳисобланган ер солиғининг уч каррасидан келиб чиқиб аниқланади (АВда 03.03.2011 йил 2203-сон билан рўй.олинган Низом).

Улгуржи-чакана савдо корхоналарида ЯСТнинг минимал миқдори ҳисобот чорагининг ўсиб бормайдиган якуни бўйича аниқланган асосий фаолият турига асосан ҳисобланади.

Улгуржи-чакана савдо фаолиятида солиқ солиш масалалари бўйича тўлиқ маълумот олиш учун қуйидаги манбаларни кўриб чиқинг:

https://vopros.norma.uz/question/7229

https://vopros.norma.uz/question/3136

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика