Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Бошкарув компаниялари ҳали асосий фаолиятидан (инвестицияларни жойлаштириш) даромадга эга бўлмаганда, яъни ЯСТ базаси ҳали мавжуд бўлмаганда улар учун №2203 Низом талаблари қўлланиладими, уларга ЯСТнинг энг кам микдорини хисоблаш ва тулаш талаби тўғрими? 2. Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Сиздан, тижорат банклари томонидан таъсис этиладиган бошқарув компаниялари, бошқа даромадларга эга бўлганда, юқорида келтирилган Президент Фармойиши хамда Қарори, Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексига мувофиқ вужудга келадиган солиқ оқибатларинининг тўғри позициясини танлашда амалий ёрдам беришингизни сўраймиз.
ДАТ Асака Банк муассислиги остида 22.03.2017 йилда, Президентнинг 18.11.2008 йилдаги ПФ-4053 сон фармонига мувофиқ, “Asaka Capital Invest” МЧЖ бошқарув компания ташкил этилди. Жамият, банк активларини бошқариш фаолиятини амалга оширувчи кичик бизнес субъекти сифатида рўйхатдан ўтказилган ҳамда ЯСТ тўловчи ҳисобланади. Жамиятимиз банк ҳисобракамидаги бўш пул маблағларини тижорат банк депозитларига жойлаштириб, фоизли даромад олмоқда. Банклар фоизли даромадлардан 10 % солиқ суммасини чегириб қолади. Бирок, жамиятимиз, хусусан бош ҳисобчи ушбу ставка ЯСТ тўловчиларга татбиқ этилмаслигини, балки умумбелгиланган солиқларни тўловчи хўжалик субъектларига татбиқ этилишини таъкидланмоқда. СК 132-м. мувофиқ, фоизлар бошқа даромадлар таркибига киритилган. СК 355-м. мувофиқ ЯСТ учун солиқ солиш объекти ялпи тушум ҳисобланади, бошқа даромадлар солиқ солиш мақсадида ялпи тушум таркибига киритилади. СК 353-м. мувофиқ ЯСТ тўловчисининг бошқа даромадларига асосий фаолият тури учун белгиланган ЯСТ ставкалари бўйича солиқ солиниши белгиланган. Ундан ташқари, Президентнинг 21.12.2016 й. №ПҚ-2687 Қарорга мувофиқ тўқимачилик ва тикув-трикотаж товарлари ишлаб чиқарувчи корхоналар 2020 йилнинг 1 январига қадар ЯСТ тўлашдан озод этилган. Жамиятимиз Хукумат дастурлари доирасида айнан шундай фаолиятни амалга оширувчи янги ишлаб чиқариш корхоналарининг муассиси хисобланади - банк активларининг бошқарувчиси сифатида банк маблағларини вилоятларда тўқимачилик корхоналарини барпо этишга йўналтириш билан шуғулланади. Юқорида айтилганларни, шунингдек №ПФ-4010-сонли Фармойишига кўра бошқарув компаниялари давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин дастлабки 2 йил давомида ЯСТ тўлашдан озод этилиши, 21.12.2016 йилдаги №ПҚ-2687-сонли Қарорга мувофиқ тўқимачилик ва тикув-трикотаж товарлари ишлаб чиқаришувчи корхоналар 2020 йилнинг 1 январига қадар ЯСТ тўлашдан озод этилишини инобатга олган ҳолда, жамиятимизнинг бошқа даромадларига (фоизли даромадларга) ҳеч қандай солиқ солинмайди деган хулоса пайдо бўлмоқда


Ответы экспертов
Ответов: 254
11.04.2018

Президентнинг 18.11.2008 йилдаги ПФ-4053 сон фармони ва 19.11.2008 йилдаги Р-4010 сон Фармойишининг 1-иловасига мувофиқ тижорат банклари томонидан таъсис этилган бошқарув компаниялари улар давлат рўйхатидан ўтган пайтдан эътиборат 2 йил мобайнида Р-4010 сон Фармойишнинг 2-банди охирги абзацида белгиланган солиқ имтиёзидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Фоиз кўринишидаги даромадларга келсак, СКнинг 132-моддасига мувофиқ, улар бошқа даромадлар таркибига киради. СКнинг 355-моддаси 2-бандига асосан, СКнинг 132-моддасида назарда тутилган бошқа даромадлар (ва демак, фоиз кўринишидаги даромадлар ҳам) ЯСТ бўйича солиқ солиш объекти ҳисобланади. Фоиз кўринишидаги даромадларга тўлов манбаида 10%-лик ставкада солиқ солинади (СКнинг 156-моддаси, Президентнинг 29.12.2017 йилдаги № ПҚ-3454 қарори 3-банди). Фоизларни олувчи ЯСТ ҳисоб-китобида уларни ҳисоблаб ёзганида (яъни проводка берганида) тўлов манбаида ушлаб қолинган солиқ суммасини қўшган ҳолда акс эттиради. Масалан, фоизли даромад – 10 000 сўм, солиқ ставкаси – 10%:

Счётлар номи

Сумма

Дт 48 30

Олинадиган фоизлар

10 000

 

 

Кт 95 30

Фоиз кўринишидаги даромад

 

10 000

Дт 98 00

Солиқлар бўйича харажатлар

1 000

 

 

Кт 64 10

Тўланадиган солиқ

 

1 000

Дт 64 10

Тўланадиган солиқ

1 000

 

 

Кт 48 30

Олинадиган фоизлар

 

1 000

Фоиз кўринишидаги даромад суммаси (бизнинг мисолимизда 10 000 сўм) ЯСТ бўйича солиқ ҳисоб-китобининг 4-иловасида акс эттирилади ва шу тариқа солиқ солинадиган ялпи тушумни камайтиради (АВда 2013 йил 22 мартда 2439-сон билан рўйхатга олинган), яъни фоиз суммаси солиққа тортиб бўлингани сабали солиқ солинадиган ялпи тушумдан чиқариб ташланади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ солиқ имтиёзларини қўлловчи корхоналар  ЯСТ ҳисоб-китобига 4-илованинг 0301-0303... сатрларида ушбу имтиёзни қўллаш учун асос бўлувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ва имтиёз қўлланадиган суммани кўрсатади.

Саволнинг мазмунига қараганда, бошқарувчи компания тикув-трикотаж товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналарнинг муассиси ҳисобланади. Президентнинг 21.12.2016 йилдаги ПҚ-2687 сон қарорида солиқ имтиёзлари айнан тўқимачилик ва тикув-трикотаж тармоғининг ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналарнинг ўзига (унинг муассисларига эмас) берилган.

Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом ЯСТ тўлашдан тўлиқ озод этилиш кўринишида имтиёзга эга бўлганларга нисбатан тадбиқ этилмайди. Ундан ташқари, янгидан ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектларига, давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб, олти ой давомида тадбиқ этилмайди (Адлия вазирлигида 2011 йил 3 мартда 2203-сон билан рўйхатга олинган Низомнинг 2-банди).

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, мазкур ҳолда бошқарув компанияси давлат рўйхатидан ўтган пайтдан бошлаб 2 йил давомида ЯСТ тўлашдан озод қилинади (Р-4010 сон Фармойиш) ва шу имтиёз даври давомида унга нисбатан ЯСТ суммасини ЯСТнинг энг кам миқдрини ҳисобга олган ҳолда ҳисоблаш талаби тадбиқ этилмайди.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика