Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1.Солиқ имтиёзларидан бўшаган маблағни ҳисобдан чиқариш учун қанақа проводка берилади? 2.Тиббий хизмат фаолияти билан шуғулланадиган корхонамиз. ПҚ-2863 01.04.2017 й. имтиёзга эгамиз. 2017 йилда ички туризм фаолияти бўйича лицензия олдик. Ички туризм фаолиятига юқоридаги қарор тадбиқ этиладими? 3. Ички туризм фаолиятида қанақа имтиёзга эгамиз?


Ответы экспертов
Ответов: 796
10.04.2018

1.Корхоналарга берилган имтиёзларни бухгалтерияда расмийлаштириш ва акс эттириш, уларни бериш муносабати билан бўшаган маблағлардан фойдаланиш Низом (АВ 02.04.2005 й. 1463-сон) билан тартибга солинади. Агар имтиёзлар мақсадли йўналтирилиши назарда тутилган бўлса, улар 8840 "Мақсадли ишлатиладиган солиқ имтиёзлари" ҳисобварағида, берилган солиқлар ва божхона имтиёзларининг турлари бўйича ҳисобга олинади. Ушбу бўшаган маблағларни сарфлаш мақсадларига қараб Низомнинг 2-§ да белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилади.

2.Йўқ, тадбиқ этилмайди.

01.04.2017й. ПҚ-2863-сон Қарор 8-бандига асосан аҳолига пуллик тиббий хизматлар кўрсатувчи хусусий тиббиёт муассасалари, жумладан, хорижий инвесторлар иштирокидаги хусусий тиббиёт муассасалариучун тиббий хизматлар қисмида 2022 йилнинг 1 январигача солиқ имтиёзлари берилган, стоматология ва косметология хизматлари бундан мустасно. Агарда тиббий хизматлар кўрсатиш асосий фаолият тури бўлса, имтиёзлар СКнинг 132-моддаси билан белгиланган бошқа даромадларига ҳам жорий этилади.

3. 07.02.2018й. ПҚ-3514-сон Қарор 8-бандига кўра, 2018 йил 10 февралдан бошлаб 3 йил муддатга туризм соҳасида фаолият кўрсатадиган субъектларнинг солиқ солинадиган базаси Ўзбекистон туризм бренди ва "Uzbekistan.travel" сайти рекламаси бўлган босма маҳсулотларни (хариталар, рисолалар, буклетлар, флайерлар ва бошқалар), сувенир ва қадоқлаш маҳсулотларини (сумкалар, пакетлар, мактаб дафтарлари, ёрлиқлар, ғилофлар, кийим-кечаклардаги ва ошхона анжомларидаги ёзувлар) тайёрлаш ва чоп этишга йўналтириладиган харажатлар суммасига камайтирилади.

 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика