Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
28.12.2017 йилдаги ПФ-5290 смена графиги асосида ишлаётган ходимларга тадбиқ қилинадими?
Корхонамиз ишлаб чиқариш корхонаси ҳисобланади. Цехимизда иш туну-кун, узлуксиз равишда ташкил қилинган. Ишлаб чиқаришда бевосита банд бўлган ходимлар учун тузилган смена графигида сменалар сони 4 тани ташкил қилади (шартли равишда А, Б, С, Д га ажратилган). Ходимлар тасдиқланган смена графиги асосида олти кун ишлаб, икки сутка дам олишади, яъни бир сутка давомида 3 та смена ишлаб, 4-смена дам олади. 28.12.2017й. ПФ-5290-сонли Президент Фармонига асосан 2018 йил 20 март қўшимча дам олиш куни деб белгиланди. Ишлаб чиқаришда узилишларга йўл қўймаслик ҳамда маҳсулот тайёрлашни узлуксиз равишда ўтказиш мақсадида иш берувчининг фармойиши бўйича ишлаб чиқаришда смена графиги асосида ишлаётган ходимлар 2018 йил 20 март куни ишга жалб қилинди. Бу ҳақдаги буйруқ МКнинг 130, 157-моддаларига мос равишда расмийлаштирилди. 2018 йил март ойи учун иш вақтини ҳисобга олиш табелларида ходимларнинг иш вақти, шу жумладан дам олиш ва байрам кунларида ишлаган иш вақтлари алоҳида қайд қилиниб, корхона бухгалтериясига тақдим қилинди. Бироқ, корхона бухгалтерияси, 2018 йил 20 март куни ишлаб чиқаришдаги ходимлар учун смена графигига тўғри келгани сабабли, одатий иш куни сифатида қаралишини, Президент Фармони бўйича қўшимча дам олиш куни уларга нисбатан татбиқ этилмаслигини, шу сабабли ушбу кун ишлаган ходимларга бир ҳисса миқдорида ҳақ тўлаш кераклигини билдирмоқда. 1. ПФ-5290га асосан қўшимча дам олиш кунлари смена асосида ишлаётган ходимларга қай даражада татбиқ этилади? 2. Корхона бухгалтериясининг иш ҳақини бир ҳисса миқдорда тўлаш кераклиги ҳақидаги фикри қанчалик қонуний? 3. 2018 йил 20 март куни смена графиги бўйича ишлаган ходимларга МКнинг 157-моддаси талаблари қўлланиладими?


Ответы экспертов
Ответов: 20
25.04.2018

2017 йил 28 декабрдаги ПФ–5290-сон Президент фармони 1-бандига кўра 2018 йилдаги қўшимча дам олиш кунлари (2 январь, 20 март, 31 август) корхона, ташкилот ва муассасаларни мулкчилик шаклидан ажратмаган ҳолда белгиланди.

Аммо, Фармоннинг 3-банди учинчи ҳатбошисига кўра бюджет ташкилоти ҳисобланмаган ташкилотларда қўшимча дам олиш кунлари меҳнат таътилига қўшимча бошқа кунлар билан бир қаторда ташкилотнинг молиявий имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, меҳнат шартномалари ёки иш берувчи томонидан касаба уюшма қўмитаси билан келишиб қабул қилинадиган бошқа ички ҳужжатларда белгиланади.

Демак, кўшимча дам олиш кунларини бериш ёки бермаслик тўғрисидаги қарор бухгалтерия томонидан эмас, иш берувчи – корхонанинг ижро этувчи органининг раҳбари томонидан меҳнат шартномаси ёки жамоавий шартномага ўзгартишларни киритиш ва бошқа шаклларда қабул қилинади. Саволингизда айтиб ўтилган буйруқ ҳам ички ҳужжатлар қаторига киради ва унда 20 март куни дам олиш куни деб кўрсатилиши мумкин.

Айтиш лозимки, бир қатор мутахассисларнинг фикрича, бюджет ташкилоти бўлмаган ходимларига кўшимча дам олиш кунларини берилиши мажбурий эмас.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика