Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Корхонамиз штатлар жадвалига “Бош бухгалтер” ва “Бухгалтер” номланиши билан эмас, балки “Бош ҳисобчи” ва “Ҳисобчи” номи билан штат бирликлари киритилиши қонунийми? 2. 19.06.2015й. 164-сонли ВМҚга 1 ва 2 -иловалар рус тилидан ўзбек тилига нотўғри таржима қилинган ҳолда қўлланилса, қандай ҳуқуқий оқибатлар келиб чиқади?
Корхонамизда иш ўзбек тилида юритилади. Корхона штатлар жадвалига “Бош ҳисобчи” ва “Ҳисобчи” номи билан штат бирликлари киритилган. Яқинда компаниямиз масъул ходими бизга қўнғироқ қилиб, солиқ органи ходими корхона томонидан тақдим қилинадиган ҳисоботга “Бош бухгалтер” ва “Бухгалтер” номи билан киритишни сўраётганини, шу сабабли ушбу масалага ойдинлик киритишни сўради. ВМнинг 19.06.2015 йилдаги 164-сон қарори билан тасдиқланган “Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари Классификатори”нинг 1-иловаси “Ишчиларнинг асосий касблари” ва 2-иловаси “Хизматчиларнинг асосий лавозимлари” рус тилида берилган бўлиб, амалиётда классификаторни қўллашда (касбларни ўзбек тилига таржима қилишда) кўплаб ноқулайликлар юзага келмоқда. Масалан, “Хизматчиларнинг асосий лавозимлари Классификатори”да 227-тартиб рақами, ММСК бўйича 1231 коди билан “Главный бухгалтер” лавозими рўйхатга олинган. Ёки 122-тартиб рақами, ММСК бўйича 2411 коди билан “Бухгалтер” лавозими рўйхатга олинган.


Ответы экспертов
Ответов: 497
27.04.2018

ВМнинг 2017 йил 4 октябрдаги "Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторини янада такомиллаштириш тўғрисидаги" 795-сон қарорининг 3- бандига аосланиб  Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва илмий марказларнинг асосланган таклифларидан келиб чиқиб, шунингдек меҳнат бозорида янги касблар ва лавозимлар пайдо бўлишини ҳисобга олиб Классификаторга белгиланган тартибда ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилган.

Шунинг учун, фикр ва мулохазаларингизни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига юборишингиз мақсадга мувофиқдир.  

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика