Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
2018 йил 01 январь ҳолатига мавжуд тақсимланмаган фойдани (8710-счётда йиғилган) улушдорлар ўртасида тақсимлаш мумкинми ва бу қандай расмийлаштирилади? Дивиденд солиғини 8710-счётда йиғилган суммадан ҳисоблаб бюджетга ўтказса бўладими?
МЧЖ бир неча йиллардан бери тақсимланмаган соф фойда бўйича дивиденд олмаган ва дивиденд солиғи ҳисобламаган. МЧЖ таъсисчилари ҳам ўз дивиденларини талаб қилишмаган. Сабаби бош таъсисчи (улуши 45%) соф фойдани тақсимламасликни таклиф қилган, қолганлари ҳам рози бўлган лекин ҳужжат билан расмийлаштирилмаган.


Ответы экспертов
Ответов: 189
16.04.2018

МЧЖ шаклидаги корхонанинг фойдаси жамият иштирокчилари ўртасида Ўзбекистон Републикасининг 06.12.2001 йилда қабул қилинган 310-II сонли “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар” тўғрисидаги қонунига (кейинги ўринларда “Қонун”) асосан тақсимланиши мумкин. Мазкун Қонуннинг 26-моддасида фойдани тақсилашга нисбатан айрим чекловлар акс эттирилган. Фойда тақсимланганида айнан шу модданинг талабларига риоя қилиш керак. Жамият соф фойдани тақсимлашда ундан ажратмалар қилиш йўли билан захира фондини яратади, захира яратиш тартиби Қонуннинг 27-моддасида баён этилган. Захира миқдори устав фондининг 15 фоизидан кам бўлмаслиги лозим, унинг аниқ миқдори жамият уставида белгиланган бўлади.

Йиллар давомида жамғарилган фойда 8720 “Жамғарилган фойда” счётида акс эттирилади.

Жамиятда тақсимланмаган (жамғарилган) фойдадан дивидендлар тўлаш, захира фондига ажратмалар қилиш тартиби, уларнинг миқдори – жамият устави ҳамда жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг қарорига асосан амалга оширилади. Яъни фойдани тақсимлаш учун жамият иштирокчиларининг ёзма қарори бўлиши лозим.

Дивидендларга солинадиган солиқни ҳисоблашда солиқ солинадиган база тақсимланган (жамланган) фойда эмас, балки тўланадиган дивиденд суммасидир. Яъни жамланган фойда тўлиқ миқдорда тақсимланмаслиги мумкин, солиқ фақат тўланадиган дивидендларга солинади. Дивидендларга тўлов манбаида солиқ солинади (СКнинг 156-моддаси). Ушлаб қолинган солиқ суммаси дивидендларни тўлаш пайтида давлат бюджетига ўтказилади (СКнинг 165-моддаси). Солиқ ставкаси 10 фоизни ташкил этади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика