Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Иш вахта усулида ташкил этилса иш берувчи томонидан йўлга кетган вақт учун суткалик харажатлар (кундалик харажатлар) тўланаши керакми? 2. Темир йўл билети сотувда бўлмаган вақтда, ходим ўз ҳисобидан иш жойига (хусусий йўловчи транспортлар орқали) етиб бориб, қайтиб келганида йўл харажатларини қоплаш қандай усулда амалга оширилиши тўғри бўлади? 3. Вахта усулида ишлаганда объектга борганлигини тасдиқловчи хужжат сифатида сафар харажатлари гувоҳномасини расмийлаштириш лозимми, бундай ҳолатларда қонунчиликка асосан қандай йўл тутиш тўғри бўлади?
Иш вахта усулида ташкил этилган. Ходимнинг иш жойига етиб бориш ва қайтиб келиш йўл харажатлари иш берувчи томонидан тўланади (темир йўл орқали олиб борилади ва олиб келинади). Иш берувчининг жойлашган жойи Фарғона вилоятида бўлиб, ишни бажариш объекти Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган. Иш жойига етиб бориш учун камида 1 сутка, қайтиб келиш учун 1-2 сутка вақт талаб этилади.


Ответы экспертов
Ответов: 331
16.04.2018

Ишчиларни вахтага жўнатиш хизмат сафари (командировка) ҳисобланмайди. Шунинг учун вахта усулида меҳнат қилувчи ишчиларга суткалик харажат пули тўланмайди, ундан ташқари хизмат сафарида расмийлаштириладиган ҳужжатлар керак эмас.

Қонун ҳужжатларида вахта усулида ишловчиларнинг меҳнат ҳақига туман коэффициентларини қўллаш, вахта давридаги календарь кунлар ва йўлга кетган кунлар учун иш ҳақига устама тўлаш, ишчиларни транспорт воситаси билан ҳамда кунига уч марталик иссиқ овқат билан таъминлаш назарда тутилган. Булар ҳақидаги батафсил маълумотлар АВа 28.11.1998 йил 551-сон билан рўйхатга олинган Низомда, ВМнинг 04.09.1992 йилдаги 407-сон қарори 4-бандида, МКнинг 171-моддасида акс эттирилган:

Юқорида айтилганидек, вахта усулида меҳнат қилувчи ходимларни транспорт билан таъминлаш иш берувчи корхонанинг зиммасига юклатилган. Бирор-бир сабабга кўра ходим йўлкира учун ўз ёнидан харажат қилса, корхона ходимнинг бундай харажатини тўлиқ ёки қисман қоплаб бериши мумкин, қоплаб бериш тартиби ва миқдори корхона билан ишчи ўртасида тузиладиган меҳнат шартномасида ёки коллектив шартномада назарда тутилиши керак. Бироқ, бунда солиқ солиш мақсадларида, қолаб бериш суммаси, хизмат сафари каби, темир йўл чиптаси қиймати доирасида, лекин йўловчиларни авиада ташиш тарифларини 30%дан кўп бўлмаслиги керак (АВда 29.08.2003 йил 1268-сон билан рўйхатга олинган Йўриқнома).

Озиқ-овқат қиймати ходимнинг жами даромадига киритилади ва ЖШДС ҳамда ижтимоий тўловларга тортилади. Ишчиларга белгиланган нормалардан ортиқ миқдорда ҳар бир календарь кун учун устама тўлаш ёки уларнинг транспорт харажатларини (ёки бошқа харажатларини) қоплаб бериш қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган, уларнинг миқдорини меҳнат шартномасида ёки коллектив шартномада белгилаш мумкин. Лекин белгиланган нормадан ортиқ тўланган суммалар ходимнинг даромади ҳисобланиб, ЖШДС ҳамда ижтимоий тўловларга тортилади (СКнинг 172174, 306-моддалари).

Фойда солиғини тўловчи корхоналар учун юқоридаги барча тўловлар корхонанинг чегириладиган харажатлари ҳисобланади (СКнинг 147-моддаси).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Похожие вопросы
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика