Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Шундай бўлимни очиб хизмат кўрсатиш учун менда қандай ҳужжатлар бўлиши керак?
Мен корхонамизнинг бизнесини кенгайтириш мақсадида меҳнатни мухофаза қилиш соҳаси бўйича кейинги йўналишлар (меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича аудит қилиш, меҳнатни муҳофаза қилиш мутахассиси вазифасини бажариш) бўйича хизмат кўрсатиш бўлимини очмоқчиман.


Ответы экспертов
Ответов: 32
18.04.2018

Меҳнатни муҳофаза қилиш (ММҚ) соҳасида профессионал хизмат кўрсатиш ҳуқуқига тегишли гувоҳномага эга бўлган ММҚ соҳасидаги хизматлар бозорининг профессионал иштирокчилари (кейинги ўринларда – профессионал иштирокчилар) эга бўладилар.

Профессионал иштирокчилар корхона ва ташкилотларда ММҚ соҳасидаги хизмат вазифасини амалга оширадилар. Шунингдек, меҳнат шароитлари бўйича иш ўринларини аттестациядан ўтказиш, ММҚ соҳаси мутахассисларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш ҳамда ММҚ соҳасида аудит ўтказиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Профессионал хизмат кўрсатувчи ташкилот фаолиятини ташкил этиш тартиби ва уларнинг ягона реестрини юритиш ВМнинг 27.04.2017 йилдаги 246-сон қарорининг 1-иловасига (кейинги ўринда- 246-сонли низом) мувофиқ амалга оширилади.

ММҚ соҳасида хизмат кўрсатиш учун профессионал иштирокчилар қуйидаги умумий талабларга жавоб беришлари керак.

 - профессионал хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг бевосита хизмат кўрсатиш жараёнида иштирок этувчи ходимлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан бериладиган ММҚ соҳасида малакавий сертификатига эга бўлиши керак. ММҚ соҳасида профессионал хизмат кўрсатувчи ташкилот раҳбаридан сертификат талаб этилмайди;

 - ташкилот штатида ММҚ мутахассисининг малакавий сертификатига эга бўлган ходимлар сони уч кишидан кам бўлмаслиги керак.

- ташкилот рўйхати ваколатли орган томонидан белгиланадиган ва унинг расмий веб-сайтида жойлаштириладиган ММҚ соҳасида хизматлар кўрсатиш учун зарур бўлган ММҚ масалалари бўйича техник назорат соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва норматив ҳужжатлар базасига эга бўлиши керак (246-сонли низомнинг 6-банди).

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ММҚ соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади (“Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 8-моддаси).

Ваколатли орган ММҚ соҳасидаги хизматлар бозори профессионал иштирокчиларининг ягона реестрини ҳам юритади.

ММҚ соҳасидаги фаолиятини ташкил этиш учун ваколатли органга 246-сонли низомга 3-иловага мувофиқ шаклда ариза билан бирга:

1) аризачининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси нусхаси;

2) аризачи ишчилари малака сертификатининг нусхаси;

3) лаборатория аккредацияланганлиги тўғрисидаги ҳужжат нусхаси (лаборатория мавжуд бўлганда);

4) ММҚ масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича ёрдамчи маълумотлар базаси мавжудлиги ҳақидаги маълумотлар топширилади.

Ваколатли орган ариза қабул қилинган кундан бошлаб 5 кун мобайнида аризачига ММҚ соҳасидаги хизматлар бозорининг профессионал иштирокчилари ягона реестрига киритилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани юборади.

Шундан сўнг, олинган гувоҳномага мувофиқ профессионал хизмат кўрсатувчи ташкилот ММҚ соҳасидаги фаолиятини амалга оширишга киришиши мумкин.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика