Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Устав капитали хорижий валютада ўрнатилган жамиятда иштирокчилар улушининг нисбий катталиги уставда кўрсатилган хорижий валютага асосланадими ёки ҳисобда акс эттириладиган миллий валютага асосланадими?
2017 йилда ташкил этилган Қўшма корхонанинг устав жамғармаси 820 000 АҚШ доллар (курс 3120 сўм) 2 558 400 000 бўлиб, таъсисчилар томонидан тўлиқ шакллантирилган ва таъсисчилар улушлари қуйидагича: 1. Чет эллик А таьсисчи улуши 300 000 АҚШ доллари - 936 000 000 сўм 36,59 % 2. Ўзбекистон томонидан Б ташкилот 520 000 АҚШ доллари - 1 622 400 000 сўм 63,41 %. 2018 йилнинг 14 апрелида Б ташкилот устав фондидаги ўз улушини қўшимча 500 000 000 сўм (курс- 8100 сум, 61728,4 АҚШ доллар)га купайтириш мақсадида қўшма корхонага маблағ киритди. Натижада таьсичилар томонидан ҚК устав капиталига киритилган маблағлар қуйидагича: -Чет эллик А таьсисчи улуши 300 000 АҚШ доллари - 936 000 000 сўм -Ўзбекистон томонидан Б ташкилот 581 728,4 АҚШ доллари - 2 122 400 000 сўм Жамиятнинг устав фонди жами 3 058 400 000 сўм ёки 881 728,4 АҚШ долларини ташкил этмоқда. Қўшма корхона устав фонди оширилиши муносабати билан янги таҳрирда устав ва таьсис шартномаси тузилмокда, бундақуйидаги муаммоларга дуч келинмоқда. 2018 йилдан бошлаб Ягона дарча маркази таьсисчиларнинг устав фондидаги улушларини сўм қийматида электрон базага киритиш натижасида уларнинг улушлари валютада бошқа, сўмда бошқа бўлиб қолмокда. Биринчидан, Таьсисчилар улушларини сўмга нисбатан ҳисоблаганда - Чет эллик А таьсисчи улуши 936 000 000 сўм - 30,06 %, Ўзбекистон томонидан Б ташкилот улуши 2 122 400 000 сўм - 69,04 %. Иккинчидан, Таьсисчиларнинг улушларини белгилашда АҚШ долларига нисбатан ҳисоблаганда -Чет эллик А таьсисчи улуши 300 000 АҚШ доллари - 34,02 %, Ўзбекисон томонидан Б ташкилот 581 728,4 АҚШ доллар - 65,98 %. (Маьлумот учун Қушма корхона ПФ- 3594 бўйича имтиёздан фойдаланиб келмокда. Шунингдек Чет эллик таьсисчи ўз улушини АҚШ долларига нисбатан фоизда белгилашни талаб қилмоқда).


Ответы экспертов
Ответов: 78
18.04.2018

Хорижий валютада амалга ошириладиган операциялар “Чет эл валютасидаги операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги Низом”га (кейинги ўринларда – Низом) мувофиқ акс эттирилади (АВда 2004 йил 17 сентябрда 1411-сон билан рўйхатга олинган). Ушбу Низомнинг 28-моддасига биноан, Устав капитали миқдори хорижий валютада ўрнатилган ҳолларда ҳар бир таъсисчи томонидан улушларнинг киритилиши Марказий банкнинг улушни киритиш санасидаги курси бўйича миллий валютада ҳисобланади. Таъсис ҳужжатларини давлат рўйхатидан ўтказиш пайти билан улушни ҳақиқатда киритиш пайти орасидаги давр ичида валюта курси ўзгариши мумкин ва бунда ижобий ёки салбий курс фарқи вужудга келади. Курс фарқларини ҳисобга олиш тартиби юқорида кўрсатилган Низомда баён этилган. Устав капитали оширилганда ёки камайтирилганда бухгалтерия ҳисобида устав капиталининг фақат оширилган ёки камайтирилган қисми таъсис ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар рўйхатдан ўтказилган санадаги Марказий банк курси бўйича миллий валютада акс эттирилади, бунда вужудга келадиган курс фарқлари ҳам Низомда кўрсатилган тартибда ҳисобга олинади.

Жамият иштирокчилардан бирининг устав капиталидаги улуши ошганида, иштирокчиларнинг уставда хорижий валюта белгиланган улушлари нисбати билан бухгалтерия ҳисобида миллий валютада ҳисобга олинган улушлари нисбати бир-бирига мос келмайди. Бунинг сабаби шундаки, устав капиталининг қиймати ва жамият иштирокчилари улушларининг нисбати улар таъсисчи сифатида давлат рўйхатидан ўтган кундаги МБнинг курси бўйича ҳисобга олинади ва қайта баҳоланмайди (22-сон БҲСМ). Бундай вазият тузатиш киритишга муҳтож эмас. Иштирокчилар улушларининг фоизларда кўрсатиладиган нисбати уларнинг хорижий валютада ифодаланган қийматидан ҳисобланади. Мазкур ҳолда АҚШ долларидаги суммалардан ҳисобланган нисбат тўғри.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика