Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Юридик шахс ўз автомашинасини чет эл фуқаросига фойдаланишга қандай тартибда бера олади?
Юридик шахс ўз балансидаги технологик асбоб-ускуналарни (хорижда ишлаб чиқарилган) тузатиш учун ва бошқа масалалар бўйича хизмат сафари билан вақтинчалик келган хорижий фуқароларга (асосан Туркия давлати фуқароси) енгил автотранспорт воситаларини бошқариш учун йўл варақаси асосида бериб туради. 23.02.2018 йилдаги 139-сонли ВМҚда юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситаларини бошқараётган шахслар икки йилда бир марта малака оширишдан ўтишлари шартлиги белгилаб қўйилган. Айтингчи: 1. Юқорида санаб ўтилган ходимда малака сертификати бўлиши шартми? 2. ЙҲХ хизмати ходимларига қандай ҳужжатлар кўрсатилади? 3. Хорижий фуқаролар, хусусан, Туркия давлати фуқароси ўзининг давлатида олган ҳайдовчилик гувоҳномаси билан автотранспорт воситасини Ўзбекистон ҳудудида бошқариши мумкинми?


Ответы экспертов
Ответов: 249
23.04.2018

1. Саволдан англашилишича чет эл фуқароси корхонанинг ходими эмас. Юридик  шахс ўзига тегишли автотранспорт воситасини хорижий фуқарога вақтинчалик фойдаланишга бериши мумкин. Бунинг учун томонлар ўртасида транспорт воситаси ижараси шартномаси  (ФКнинг 564,565-м.) расмийлаштирилиши керак. Ёки корхона хорижий фуқарога транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончнома бериши мумкин (ФКнинг 134-м.). Хар иккала ҳолатда ҳам ушбу ҳужжатлар нотариус томонидан тасдиқланиши керак (7.03.2006 йилдаги 38-сонли ВМҚнинг 2-б.).

Белгиланишича, юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситаларини бошқараётган шахслар, автотранспорт воситаларини қисқа муддатли ижара (прокат) ва лизинг асосида бошқараётган якка тартибдаги тадбиркорлар ва бошқа жисмоний шахслардан ташқари малака оширишдан ўтишлари шарт  (23.02.2018й. 139-сонли ВМҚнинг 3-б.).  Демак, агар шахс автомашинани ижара шартномаси асосида бошқарса, унда малака сертификати бўлиши шарт эмас. Аксинча, агар корхонага тегишли машина ишончнома асосида бошқарилса, малака сертификати керак бўлади.

2. Транспорт воситаси ҳайдовчиси ўз ёнида олиб юриши ва ИИО ходимлари талаб қилганда текшириш учун тақдим этиши шарт бўлган ҳужжатлар рўйхати 24.12.2015й. 370-сон ВМҚга 1-илованинг 7-бандида кўрсатилган.

3. Йўл ҳаракати тўғрисидаги халқаро конвенцияга (Вена, 8.11.1968 й.) аъзо мамлакатлар бир-бирининг ҳудудида миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини ва халқаро  ҳайдовчилик гувоҳномаларини тан оладилар. Ўзбекистон Республикаси ушбу конвенцияга 17.01.1995 йилда қўшилган. Лекин Турция давлати мазкур конвенция иштирокчисии эмас[1]. Демак, Турция давлати фуқароси Ўзбекистон ҳудудида халқаро ҳайдовчилик гувоҳномасига асосан транспорт воситасини бошқариши мумкин.

 


[1] Турция давлати бошқа халқаро ҳужжат, яъни 1949 йилдаги Йўл ҳаракати тўғрисидаги Женева конвенцияси иштирокчиси

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика