Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Мажбурий ижро бюроси хонадондаги коммунал тўловларни назоратга олиш учун кандай ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга?
Жисмоний шахс электр энергияси тўловларни туман электр тармоклари корхонаси томонидан куйилган ҳисоблагич асбоби кўрсатмалари асосида тўлайди. Тўлов нақд пулсиз кўринишда (иш ҳақи пластик картаси орқали, Paynet орқали) ва кассага нақд пул кўринишида амалга оширади. 1) Мажбурий ижро бюроси хонадондаги коммунал тўловларни назоратга олиш учун кандай ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга? 2) Тўлов юкоридаги йуллар оркали амалга оширганда гоҳида квитанциялар топилмай колади ва натижада тўловни амалга оширганлиги исботсиз колади. Шу вазиятда нима килиш керак? 3) Коммунал хизматлар учун тўлов амалга оширилганда қайси вақт тўлов вақти бўлиб ҳисобланади? 4) МИБ ходимлари коммунал тўловлар бўйича қарз мавжудлигини билдирганда қарзни тўлаш ёки қарздор эмаслик тўғрисидаги маълумотномани уларга тақдим килиш муддати қанча?


Ответы экспертов
Ответов: 50
24.04.2018

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (кейинги ўринларда - Бюро) электр энергияси ва табиий газ истеъмолини назорат қилиш, уларни сотиш ҳамда ҳисобини юритишда иштирок этади. 

1. Бюронинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги Мажбурий ижро бюроси тўғрисидаги низомнинг (30.05.2017 йилдаги ПҚ-3016 қарорига 4-илова) 11-бандида белгиланган. Фойдаланилган энергия ресурслари учун маиший истеъмолчиларнинг тўлов интизомини таъминлаш бўйича Бюро қуйидаги ҳуқуқларга эга:

- электр энергияси учун қарздорликни бартараф этиш ҳақида талабномалар юбориш;

- электр энергияси учун ўз вақтида тўлов қилинмаган ва Бюро талабномалари ижро этилмаганда, шунингдек, электр, газ тармоқларига ноқонуний уланиш, талон-торож ҳолатлари аниқланганда, истеъмолчиларни электр ҳамда газ тармоқларидан узиш;

- қарздорлар эгаллаб турган ёки уларга қарашли бўлган жойларга, шу жумладан, турар жойларга ва омборларга кириш, зарур бўлган ҳолларда жойлар ҳамда омборларни мажбуран очиш, холислар иштирокида кўздан кечириш;

- қоидабузарликлар бартараф этилган ҳамда тўловлар тўлиқ амалга оширилганда, илгари тармоқдан узиб қўйилган истеъмолчиларни қайта улаш (алоҳида истеъмолчиларни улаш ҳақида талабномалар юбориш);

- электр ва газ тармоқларига қайта улаб берилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлов ундириш ва ҳ.к.

Бундан ташқари, Бюро ва ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг вакили гувоҳномасини кўрсатган тақдирда, хонадондаги электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларини соат 8-00 дан 20-00 гача ҳеч қандай қаршиликларсиз кўриш ҳуқуқига эгадир.

Электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларини кўздан кечириш учун Бюро ходимини қўймаслик далолатнома билан расмийлаштиради. Истеъмолчининг далолатномани имзолашни рад этиши уни электр тармоқларидан узиб қўйишга асос бўлади ва бу ҳақда у хабардор этилиши лозим (12.01.2018 йилдаги 22-сон ВМҚга 1-илованинг 109-б., кейинги ўринларда - Қоидалар).

Истеъмолчилар ҳам ўз навбатида фойдаланилган энергия ресурслари учун ўз вақтида ҳақ тўлаши, Бюро ва тегишли инспекцияларнинг ёзма кўрсатмаларини ўз вақтида бажариши ўрнатилган тартибда Бюро ва/ёки ҳудудий электр тармоқлари корхонаси вакилига электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларини кўришига имкон бериши ва ҳ.к. шарт.

2. Истеъмол қилинган электр энергияси учун тўловлар истеъмолчи томонидан тўлдирилган тўлов ҳужжатлари бўйича амалга оширилади. Бунда тўловлар қонунчилик билан белгиланган барча мавжуд усулларда (тижорат банклари ва почта бўлимлари, мобил алоқа, интернет ва бошқалар орқали) амалга оширилади.

Тўлов квитанцияларини топиш имкони бўлмаганда мобил алоқага келган тўлов қабул қилинганлиги тўғрисидаги смс-хабарлар далил сифатида қабул қилинади. Бу каби ҳолларда, келгусида асоссиз қарздорлик келиб чиқмаслиги учун ҳудудий электр тармоқлари корхонасига электр энергиясини ҳисобга олиш асбобидаги кўрсаткич ва амалга оширилган тўловларнинг солиштирма ҳисоб-китоби учун ариза беришингиз мумкин.

3. Тўлов тегишли ташкилот томонидан қабул қилиб олинган сана тўлов амалга оширилган сана деб ҳисобланади.

Тўлов электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилган тақдирда, пул маблағлари истеъмолчининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилган (транзакция) сана тўлов амалга оширилган вақт деб ҳисобланади (Қоидаларнинг 111-б.).

4. Маиший истеъмолчилар қарздорлик ҳақида Бюро томонидан хабардор қилинган вақтдан бошлаб беш кун муддат ичида қарзни сўндиришлари шарт. Ушбу муддат ўтгандан сўнг[1] келиб чиққан қарздорликни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ушбу истеъмолчиларнинг пластик карталарига хизмат кўрсатиладиган банк ҳисобварақларидан энг кам ойлик иш ҳақининг икки бараваридан кўп бўлмаган миқдорда сўзсиз ҳар ойда чиқариш чораларини кўради (Қоидаларнинг 107-б. 3-хатб.).

 


[1] тўлов ҳужжатида хатолар ёки ҳисобга олиш асбоблари кўрсаткичида ноаниқликлар аниқланганда ўн беш кун муддат ўтгандан сўнг (Қоидаларнинг 71-б.)

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика