Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Корхона ҳар бир ходим кесимида уларнинг яшаш манзили бўйича коммунал истеъмоли ҳисоб-китобини олиб бориши, уларнинг ҳисоблагич кўрсаткичини ҳар ой олиб, Мажбурий ижро бюросига маълумот тайёрлаб беришга мажбурми?
АВда 2001 йил 15 майда 1031-сон б. рўйх. ол. “Ташкилотлар ва муассасалар томонидан ўз ходимларидан коммунал хизматлар учун ҳақни иш ҳақидан ушлаб қолиш кўринишида қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан корхона ҳар бир ходим кесимида уларнинг яшаш манзили бўйича коммунал истеъмоли ҳисоб-китобини олиб бориши, уларнинг ҳисоблагич кўрсаткичини ҳар ой олиб мажбурий ижро бюросига маълумот тайёрлаб беришга мажбурми? Аслида бу “ЎзР Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси тўғрисида”ги Низомга асосан Мажбурий ижро бюросининг вазифаси эмасми?


Ответы экспертов
Ответов: 37
15.05.2018

Йўқ, мажбур эмас.

Ташкилотлар ва муассасалар томонидан ўз ходимларидан коммунал хизматлар учун ҳақни иш ҳақидан ушлаб қолиш кўринишида қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низомда (АВда 15.05.2001й. 1031-сон б. рўйх.ол., кейинги ўринларда – 1031-сонли Низом) барча мулкчилик шаклларидаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар томонидан коммунал хизматлар учун ўз ходимлари иш ҳақидан ушланмалар кўринишида тўловни қабул қилиш улар (ходимлар)нинг ёзма розилигини олган ҳолда амалга оширилиши белгиланган. Ходимларнинг розилигисиз буни бажариш уларнинг ҳуқуқларининг бузилиши ҳисобланади.

Агар Мажбурий ижро бюроси (Бюро) томонидан 1031-сонли Низом асосида ташкилотингизга ҳар бир ходим кесимида яшаш манзили бўйича коммунал истеъмоли ҳисоб-китобини олиб бориши, уларнинг ҳисоблагич кўрсаткичини ҳар ой олиб мажбурий ижро бюросига маълумот тайёрлаб бериш талаби қўйилган бўлса, буни асоссиз талаб деб баҳолаш мумкин. Чунки ҳужжатда ташкилотга бу каби функциялар юклатилмаган.

Бюро фақат суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг мажбурий ижросини амалга ошириш соҳасида давлат органларидан ва бошқа органлардан, ташкилотлардан ҳамда уларнинг мансабдор шахсларидан зарур ҳужжатлар ва маълумотларни олиш, шунингдек уларга бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш ҳуқуқига эга (30.05.2017 йилдаги ПҚ-3016 қарорига 4-ил. 11-банди “а”-кич. 2,3- хатб., кейинги ўринларда - Низом).

Қолаверса, корхона унинг ходимлари ёзма равишда мурожаат қилганидагина тегишли ҳисоб-китобларни бажариши, коммунал хизматлар учун иш ҳақидан ушланадиган тўлов суммаларини аниқлаши керак.

Бюро ўз вазифа ва функцияларини амалга оширишда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади (Низомнинг 6-б.).

Қайд этиш керакки, ҳамкорлик икки тарафнинг ўзаро розилигига асосланади, шу билан бирга бу ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига даҳл қилмаслиги керак. Бундан келиб чиқадики, Сиз МИБ билан ҳамкорлик қилиш борасида ихтиёрлисиз.

Бюронинг вазифа ва функцияларига электр энергияси ва табиий газ учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини, истеъмолчиларнинг қарздорлиги камайтирилишини таъминлаш (Низомнинг 9-б. 4-хатб.), истеъмол қилинган энергия ресурслари учун тўловларнинг ҳар бир истеъмолчига тўлиқ ва ўз вақтида ҳисобланишини ўрганиш (Низомнинг 10-б.“д”-кич.б. 4-хатб.), белгиланган муддатларда истеъмолчиларнинг ҳисобга олиш ускуналари кўрсаткичларини олиш, уларнинг шахсий варақларига маълумотларни киритиш, энергия ресурсларини истеъмол қилишнинг ойлик ҳажмларини аниқлаш (Низомнинг 10-б.“д”-кич.б. 3-хатб.) ва бошқалар киради.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика