Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Жисмоний шахснинг мулки ижараси учун тўланадиган даромад ва ундан ушлаб қолинадиган солиқ ЖШДС ҳисоботи ва унинг иловаларининг қайси сатр ва устунларида акс эттирилади?
Текстиль МЧЖ корхонаси фуқарога тегишли шахсий автомашинани хизмат мақсадларида фойдаланиш учун 01.01.2018 йилда ижарага олган. Ижара суммаси 1200000 сўмни ташкил этади. Ушбу ижара суммасидан даромад солиғининг энг кам ставкаси 7,5% да солиқ ушланди. Ижара суммаси - 1 200 000 сўм. Даромад солиғи - 90 000 сўм (ҳар ойнинг охирги кунида ДСИга ўтказилади). Ижарачининг пластик карточкасига ўтказилган маблағ - 1 110 000 сўм (ҳар ойнинг охирги кунида ўтказилади). 2018 йил 1-чоракда ижара суммаси 1 200 000 сўм*3 ой = 3 600 000 сўм, суммадан ушлаб қолинган ЖШДС 90 000 сўм*3 = 270 000 сўм, ижарачига ўтказилган маблағ 1 110 000 *3 ой = 3 330 000 сўм.


Ответы экспертов
Ответов: 279
17.05.2018

Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги Маълумотлар шаклида: 001 сартда корхона бўйича жами даромад таркибига 3 600 000 сўм киради, 010 сатрда – ҳисобланган даромад – 3 600 000 сўм; 015 сатрда – ушлаб қолинган солиқ – 270 000 сўм (ўсиб борувчи якун билан).

Йил чораги учун тўланган даромадлар ва ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда ШЖБПҲга бадаллар суммасининг Расшифровкасида (1-илова) ижарачига тўланадиган (тўланган) даромад ва ушлаб қолинган солиқ суммалари (корхона бўйича жами сумма таркибида ёки алоҳида) кўрсатилади: 1 110 000 сўм ҳисоблаб ёзилган сана билан – 2 ва 3-устунларда, тўланган сана билан эса – 6 ва 7-устунларда; ушлаб қолинган солиқ суммаси – 90 000 сўм – 4-устунда. Ижара ҳақи ҳисоблаб ёзилган ва тўланган саналар корхона бўйича иш ҳақи ҳисоблаб ёзилган ва тўланган саналар билан мос келмаса, улар алоҳида сатрда кўрсатилади.

Йил учун жисмоний шахсларга ҳисобланган даромадлар расшифровкасида (3-илова): 03 ва 031 сатрларида ижара учун даромад оладиган жисмоний шахслар сони ва жисмоний шахсга тўланадиган (1 110 000 сўм) ижара пулининг йиллик суммаси акс эттилилади. Мазкун илова йил якуни бўйича тўлдирилади ва топширилади.

Юқорида ЖШДС ҳисоботи шаклларининг саволга тегишли энг муҳим жойлари акс эттирилган. ЖШДС бўйича ҳисобот шаклларини тўлдиришда жисмоний шахсларга мулк ижараси учун тўланган даромадлар бўйича киритиладиган маълумотларни акс эттириш иш ҳақи бўйича маълумотларни акс эттиришдан деярлик фарқ қилмайди, чунки улар жисмоний шахсларга тўланган жами даромадлар таркибига киради. Улар корхонада иш ҳақи бўйича жами даромадлар таркибига киритилиб акс эттирилади, айрим жойларда улар алоҳида кўрсатилиши лозим. Шаклни тўлдиришдан аввал ундаги барча ёзувларни ўқиб чиқиш, сатр ичида кўрсатилган формулаларга ва изоҳларга эътибор бериш керак. 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика